Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш 2 баробарга оширилади


Автор: admin / Дата: 5-02-2018, 10:07 / Просмотров: 199

       Иқтисодиёт вазирлиги 2017-2021 йилларда кўмир саноатини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тасдиқланганини маълум қилди.

      Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш 2021 йилгача икки баробар оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги расмий сайти хабар бермоқда.
      Вазирлик маълумотларига кўра мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши сабаб кўмир ёқилғисига бўлган талаб ошиб бормоқда.
       2017 йилда республикада кўмирга бўлган талаб 4,8 млн тоннани ташкил этиб, бу эҳтиёж тўлиқ қопланган.
       Иқтисодиёт вазирлиги 2017-2021 йилларда кўмир саноатини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тасдиқланганини маълум қилди.
       Дастургa  кўра, 2021 йилга келиб Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш ҳажми 11 млн тоннани ташкил қилади. Бу ҳозирги кўрсатгичдан икки баробарга кўп дегани.
       Маълумот учун, айни вақтда Бойсун ва Шарғун кўмир конларида модернизация ишлари бошланган.
       Геологлар хулосасига кўра, мазкур конларда жами 60 млн тоннадан зиёд тошкўмир заҳираси бор.

скачать dle 12.1