Ўзбекистон собиқ СССР давлатлари орасида нархлар ўсиши бўйича биринчи учликка кирди


Автор: admin / Дата: 27-02-2018, 01:05 / Просмотров: 858

Беларуснинг «БелаПАН» ахборот агентлиги собиқ СССР давлатларида миллий статистика органлари маълумотларини январь ойида истеъмол нархлари ўсиши бўйича таҳлилдан ўтказди.

«Биринчи учликда – Арманистон, Ўзбекистон (2,7%дан) ва Украина (1,5%). Беларусь тўртинчи ўринни эгаллади (0,8%). Беларусдан пастда, инфляция Грузия, Қозоғистон, Қирғизистонда (0,6%дан), Молдова, Тожикистон, Эстония (0,4%дан), Литва ва Россияда бўлган (0,3%дан)», - дея хабар қилмоқда БелаПАН.

Таъкидланишича, таҳлил натижаларига кўра, нархлар Озарбойжон ва Латвияда ўзгармаган, Туркманистон бўйича эса маълумотлар йўқ.

скачать dle 12.1