Ўзбекистон маҳсулотларини хорижда таниб олиш осон бўлади


Автор: admin / Дата: 13-03-2018, 18:52 / Просмотров: 271

Ушбу талаб мажбурий ҳисобланиб, савдо белгисида Uzbekistan Travel порталига ҳавола бўлиши шарт.

 

“Ўзстандарт” агентлиги OʻzDSt 3284:2017 давлат стандартини тасдиқлади.
 
Янги стандарт Ўзбекистондан экспорт қилинаётган маҳсулотлар маркировкасида «Welcome to Uzbekistan» савдо белгисидан фойдаланишни кўзда тутади. Ушбу талаб мажбурий ҳисобланиб, савдо белгисида Uzbekistan Travel порталига ҳавола бўлиши шарт.
 
Савдо белгиси маҳсулотнинг шундай жойига жойлаштирилиши керакки, «Welcome to Uzbekistan» ёрлиғи товар ишлатиб бўлингунга қадар аниқ ва равшан кўриниб туриши лозим.
 
Қайд этилган стандартнинг ўзига хослиги шундаки, у Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида хорижликлар хабардорлигини ошириш билан бир қаторда экспортга мўлжаллаб ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳақида аниқ тушунча беради.

скачать dle 12.1