Ўзбекистон янги тарихида улкан бурилиш: Депутатлар сўрови ҳукумат қарорини бекор қилишга сабаб бўлиши мумкин


Автор: admin / Дата: 14-02-2018, 12:16 / Просмотров: 387

«Автотест»нинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Қодир Жўраев, Расул Кушербаев, Қобил Носиров ҳамда Акмал Умрзоқовларнинг ҳукуматга ўз қарорини бекор қилиш бўйича юборган мурожаатида кўтарилган масала ижобий ечим топмоқда.
 
Сешанба куни Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" каналида вазирлик томонидан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича «Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланаётгани ҳақидаги хабар шундан далолат бермоқда.
 
Лойиҳада ҳайдовчиларни тайёрлаш ва малакаси ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб берадиган барча хўжалик юритувчи субъектларга бериш кўзда тутилмоқда.
 
Шунингдек, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига ўрнатилган малака оширишга оид талабни қисман бекор қилиш масаласи кўрилмоқда. Даврий равишда ҳайдовчилик малакасини ошириш талабини фақат тижорат сифатида йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан қолдириш таклиф қилинмоқда.

скачать dle 12.1