Ўзбекистон етти мамлакат фуқаролари учун визаларни бекор қилди


Автор: admin / Дата: 4-02-2018, 12:20 / Просмотров: 504

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан кириш визалари жорий йилнинг 10 февралидан етти мамлакат фуқаролари учун бекор қилинади.

 

Ўзбекистон 10 февралдан бошлаб етти мамлакат: Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари учун кириш визаларини бекор қилди.
 
Бундан ташқари Ўзбекистонда мунтазам рейсларни амалга оширадиган хорижий авикомпания аъзолари учун кириш визалари бекор қилинади.
 
Шунингдек, соддалаштирилган виза тизимини 15 та мамлакатдан 50 та мамлакатга кўпайтириш кўзда тутилган.
 
Фармонда 2018 йил 1 июлдан бошлаб электрон визалар жорий этиш қайд қилинган.
 
Бу Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги” Фармони билан боғлиқдир.
 
Маълумот ўрнида, ҳозирги кунда Ўзбекистон қуйидаги 9 мамлакат фуқаролари учун визани бекор қилган: Озарбайжон, Арманистон, Белорусия, Грузия, Қозоғистон, Молдава, Россия, Украина ва Қирғизистон.

скачать dle 12.1