“Ўзбекэнерго” истеъмолчилар билан Telegram орқали алоқа ўрнатади


Автор: admin / Дата: 5-02-2018, 10:03 / Просмотров: 782

         Энди истеъмолчилар “Ўзбекэнерго” АЖдаги янгиликлардан ижтимоий тармоқ орқали хабардор бўлиши ва ўзларининг мурожаатларини йўллашлари мумкин бўлади.

        “Ўзбекэнерго” АЖ раҳбарияти ҳамда истеъмолчилар ўртасида қулай ва енгил алоқа ўрнатиш мақсадида Telegram мессенжерида жамиятнинг канали очилди. 
        Эндиликда истеъмолчилар Telegram ижтимоий тармоғидаги “Ўзбекэнерго билан мулоқот” каналидан керакли маълумотларни олиши ва ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин бўлади. 
        Истеъмолчилар “Ўзбекэнерго” АЖ раҳбариятига ўз мурожаатларини Telegram мессенжеридан @uzbekenergo_admin линкини топиб  йўллашлари мумкин.
        Йўлланган мурожаатлар шахсан “Ўзбекэнерго” АЖ бошқарув раиси назоратида ўрганиб чиқилади ва батафсил жавоб қайтарилади.

скачать dle 12.1