Туризм қўмитаси ишга таклиф этади. Маош – 3 000 000 сўм!


Автор: admin / Дата: 13-03-2018, 18:55 / Просмотров: 284

Ишга киришни истаган номзодлар Ўзбекистон Республикаси туризм соҳаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда халқаро ҳуқуқий меъёрларни билиши талаб этилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат туризм қўмитаси туризм соҳасини ривожлантириш, мамлакат туристик салоҳиятини халқаро туризм бозорларида фаол тарғиб қилиш, Ўзбекистонга туристлар оқимини жалб этиш мақсадида янги иш ўринлари очилганини эълон қилди.
 
Ишга киришни истаган номзодлар Ўзбекистон Республикаси туризм соҳаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда халқаро ҳуқуқий меъёрларни билиши талаб этилади.
 
Номзод, шунингдек, олий маълумотга эга бўлиши, ўзбек ва рус тилларини эркин тўлиқ билиши, бир ёки бир неча хорижий тилларни эгаллаган бўлиши, музокаралар олиб бориш ва турли ҳужжатларни тайёрлаш кўникмасига эга бўлиши лозим.
 
Иш маҳсулдорлигига қараб янги ишга қабул қилинадиганларга 1 миллион 500 минг сўмдан 3 миллион сўмгача ойлик маош тайинланади.

скачать dle 12.1