Тошкентдаги “Ўрикзор” бозори сотилади


Автор: admin / Дата: 2-02-2018, 18:52 / Просмотров: 302

Тошкент шаҳридаги “Ўрикзор савдо комплекси” нинг икки йирик объекти сотувга қўйилди.

 

Тошкентдаги “Ўрикзор” улгуржи-чакана бозорининг икки объекти сотувга қўйилди.
 
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси 31 январь куни савдога қўйган активлари рўйхатида савдо ва хизмат кўрсатиш бўйича икки комплекс кўрсатиб ўтилган.
 
Бу комплексларнинг бири Тошкент автомобил ҳалқа йўлида жойлашган. Ушбу компелкс 22,7 минг квадрат метр майдонга эга бўлиб, 42,7 млрд сўмдан таклиф қилинмоқда.
 
Иккинчи комплекс Тошкент шаҳри Уйғур кўчасида жойлашган. Майдони 23,6 минг квадрат метрга эга бўлиб, 62 млрд сўмдан таклиф қилинмоқда.
 
Мазкур икки комплекс ҳам оферта шартномаси бўйича, инвестиция мажбуриятлари билан сотилиш кўзда тутилган.
 
Харидор ушбу объектларга маблағ киритиши лозим. Аммо киритилиши керак бўлган маблағ аниқ кўрсатилмаган.
 
Айтиш керакки, ҳозирда мазкур комплекслар “Ўрикзор савдо комплекси” МЧЖ балансида бўлиб турибди.

скачать dle 12.1