Томоша давом этади! Трамп Тиллерсонни ишдан олди


Автор: admin / Дата: 13-03-2018, 18:49 / Просмотров: 181

Бугун, 13 март куни АҚШ президенти Дональд Трамп Давлат котиби Рекс Тиллерсонни ишдан бўшатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
 
Трамп ўзининг Twitter’идаги саҳифасида буни тасдиқлаб қуйидагича изоҳ қолдирган:
 
“Майк Помпео бизнинг янги Давлат котибимиз бўлади. У ўз ишини ажойиб олиб боради. Тиллерсоннинг хизматларига ташаккур билдириб қоламиз. Жина Ҳаспел тарихда биринчи бор Марказий Разведканинг янги директори бўлади. Биз уни қутлаймиз!”
 

 
Демак, Трампнинг изоҳидан қуйидагича хулоса келиб чиқади: Тиллерсоннинг ўрнига АҚШ Марказий разведкаси директори Майк Помпео тасдиқланган.



АҚШ Марказий разведкасини эса тарихида илк марта аёл раҳбар, Жина Ҳаспел бошқаради.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Рекс Тиллерсон Буюк Британия паноҳида яшаётган разведкачи Сергей Скрипалнинг заҳарланишида Россияни айблаб, Британия томонни қаттиқ ҳимоя қилаётганини билдиргани ҳақида хабар берган эдик.

скачать dle 12.1