Таниқли актрисалардан бири 32 ёшида вафот этди


Автор: admin / Дата: 12-03-2018, 09:53 / Просмотров: 491

У  7 март куни ҳам ишга борган. Театрдан уйга қайтгач, тоби қочган.

      Ўзбек миллий академик драма театрининг таниқли ёш актрисаларидан бири Ҳилола Тошмуҳаммедова бугун, 8 март куни 32 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақдаги хабарни Ўзбек миллий академик драма театридаги манбаларимиз тасдиқлади.
       Актриса “Кўнгил”, “Тартюф”, “Алишер Навоий” каби спектаклларда бош ролларни ижро этган. Кўплаб фильмлардаги образлари билан томошабинларга яхши таниш бўлган.
       У  7 март куни ҳам ишга борган. Театрдан уйга қайтгач, тоби қочган. Тез ёрдам машинасида уни Тошкент тиббиёт академиясига олиб кетишган. Шифокорлар унга қон босими ошиши ташҳисини қўйиб, босимни тушурувчи укол қилишган. Актрисанинг қон босими кескин тушиб кетган, шифокорлар эса уни 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига юборишган.
        Навбатдаги шифохонада Ҳилола Тошмуҳаммедова жонлантириш бўлимига олинган. Бугун, 8 март куни соат 04:00 атрофида Ҳилола оламдан кўз юмган. Аср намозидан кейин актриса дафн этилди.
        Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Ҳилола Тошмуҳаммедованинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яяқинларига, Ўзбек миллий академик драма театри жамоасига таъзия билдирамиз. 

скачать dle 12.1