Самарқанд вилоятидаги “Каттақўрғон пахта тозалаш” заводида газ портлади. Қурбонлар бор


Автор: admin / Дата: 14-02-2018, 12:12 / Просмотров: 240

Бино ичида бўлган завод ишчилари – А.Хўжаев ва А.Арзиқуловлар воқеа жойида вафот этган.

 

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида 12 февраль куни соат 16.00 ларда Зомин кўчасида жойлашган “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖнинг пахта хом ашёсини қуритишга мўлжалланган иссиқлик ишлаб чиқариш цехида портлаш содир бўлган.
 
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.
 
Хабарда қайд этилишича, цехда ўрнатилган печнинг қувирларидан табиий газ сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган. Натижада газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлиши оқибатида бинонинг девори, том қисмидаги темир панжараси ва бетон плиталари қулаб тушган.
 
Бино ичида бўлган завод ишчилари – А.Хўжаев ва  А.Арзиқуловлар воқеа жойида вафот этган.

скачать dle 12.1