Россиялик актёр, мусиқачи ва сценарист 56 ёшида вафот этди


Автор: admin / Дата: 6-07-2017, 12:56 / Просмотров: 568

Кўплаб қўшиқлар муаллифи, сценарист, актёр ва мусиқачи, “Секрет” гуруҳининг “Салом”, “Алиса” ва яна қатор хит қўшиқлари матнининг ижодкори Дмитрий Рубин кеча, 5 июль куни 56 ёшида вафот этди.
 
1982 йилда Дмитрий Рубин Максим Леонидов ва Николай Фоменко билан биргаликда “Секрет” бит-квартетига асос солишди, аммо тез орада у гуруҳни тарк этди. Шундай бўлса-да, у шеърини ёзиб берган қўшиқлар гуруҳ репертуаридан алоҳида ўрин эгаллади.
 
Унинг шеърлари асосида яратилган қўшиқлар Алла Пугачёва, Татьяна Буланова, Михаил Боярский, Максим Леонидов томонидан ижро этилган. У 300 га яқин қўшиқлар муаллифидир.
 
Қолаверса, Дмитрий Рубин “Чироқлари синган кўчалар” (“Улицы разбитых фонарей”) сериалларининг сценаристи ҳам ҳисобланади. 

скачать dle 12.1