Путин президентликка номзод гувоҳномасини олди


Автор: admin / Дата: 8-02-2018, 10:27 / Просмотров: 451

Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра Владимир Путин сайловолди компанияси учун январь ойининг охиригача 71 миллион рубль сарфлаган.

 

Владимир Путин президентликка номзод гувоҳномасини олди, дея РИА Новсти хабар беради.
 
Гувоҳномани давлат бошлиғининг ишончли вакили Сергей Кабышев топширди. Унинг таъкидлашича, Владимир Путинга учинчи бор  номзодлик учун рўйхатга олинган гувоҳномани топшириши. Чунки хизмат вазифасини бажараётганлиги боис шахсан унинг ўзи рўйхатга олиш жойига бора олмайди.
 
Марказий сайлов комиссияси Путиннинг декларациясини ҳам эълон қилди. Унинг олти йилдаги умумий даромади  38,5 миллион рублни ташкил эган.
 
Декларацияда даромадларнинг манбаалари ҳам алоҳида кўрсатилиб ўтилган. Яъни, ойлик маоши, харбий нафақаси ва банкдаги омонатларнинг фоизидан тушган даромадлар.
 
Кўчмас мулклардан Санкт-Петрбургдаги майдони 77 ва 18 квадрат метр бўлган квартира ва гаражи Путин номига расмийлаштирилган. Ундан ташқари майдони 153,7 квадрат метр бўлган президентнинг айни вақтда муддатсиз фодаланётган Москвадаги квартираси ҳам.
 
Шунингдек, Путин иккита машинага яъни, 1960 ва 1965 йилда ишлаб чиқарилган ГАЗ-М21,  2009 йилда чиқарилган  “Нива”  ҳамда 1987 йилда чиқарилган “Скиф” прицепларига эгалик қилади.
 
Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра Владимир Путин сайловолди компанияси учун январь ойининг охиригача 71 миллион рубль сарфлаган.
 
Сайловолди компаниясининг жамғармаси Путинни тўлалигича таъминлаган. Унинг сайлов ҳисоби очилган вақтдан бошлаб максимал сумма қўйилган. Яъни, Россия президентлигига номзод қонун доирасида ўзининг компанияси учун 400 миллион рублни сарфлаши мумкин.

скачать dle 12.1