“Олд Траффорд”да яна сенсация, фақат...


Автор: admin / Дата: 14-03-2018, 16:44 / Просмотров: 148

“Севилья” сафардаги ғалаба эвазига ЕЧЛ чорак финалига йўлланма олди.

Бугун, 14 март куни Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичидаг ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “Севилья”  учрашуви бўлиб ўтди.
 Ҳашаматли “Олд Траффорд” стадионида кечган учрашувда сенсация кузатилиб, мезбонлар ғалабани илиб кетишди. Учрашувда ҳисоб ўйиннинг 74-дақиқасига келиб очилди.
 Виссам Бен-Йеддер тўрт дақиқа ичида иккита гол уриб амалда жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди. Ромелу Лукакунинг голи эса манкунианликларни мағлубиятдан сақлаб қола олмади.
 Шу тариқа, “Севилья” икки ўйин натижасига кўра ЕЧЛ чорак финалига йўл олди.
 

ЕЧЛ, 1/8 финал. Жавоб учрашуви.
“Манчестер Юнайтед” – “Севилья” 1:2.
Голлар: Бен-Йеддер (74, 78), – Лукаку (84).
 

“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Смоллинг, Байи, Валенсия (Мата, 77), Лингард (Марсьяль, 77), Янг, Феллайни (Погба, 60), Матич, Санчес, Рэшфорд, Лукаку.
 
“Севилья”: Рико, Кьер, Эскудеро, Меркадо, Лангле, Васкес (Писарро, 87), Банега, Сарабия, Нзонзи, Корреа (Гайс, 89), Муриэль (Бен-Йеддер, 72).
 
Огоҳлантиришлар: Банега (5), Бен-Йеддер (78), Корреа (88), Сарабия (90), Рэшфорд (90).
 

скачать dle 12.1