Марказий разведка бошида аёл киши! Унга қанчалик ишониш мумкин?


Автор: admin / Дата: 14-03-2018, 16:47 / Просмотров: 206

АҚШ тарихда илк бор аёл киши Марказий разведкага раҳбарлик қилиши мумкин.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Давлат котиби лавозимига Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Майк Помпеони тайинлагани ҳақида хабар қилган эдик.
 Ўз навбатида, Трамп бўш қолган Марказий разведка бошқармаси директори лавозимига АҚШ тарихида илк бор аёл кишини раҳбар сифатида тавсия қилди.
Илгари Майк Помпеонинг ўринбосари вазифасини бажариб келган Жина Ҳаспел энди Марказий разведка директори лавозимига тайинланди.
 АҚШ қонунчилиги бўйича, Конгресс унинг номзодини тасдиқлаган тақдирда Жина Ҳеспел расман вазифасига киришади.
 Аммо айни кунларда мамлакат ҳукумати унинг номзоди тасдиқланиши борасида бир қарорга келмаган.
 Америка ОАВларининг таъкидлашича, кўринишидан ўта камсуқум бўлиб кўринган Ҳеспел разведкачи сифатида ўта тажрибали, керакли қарорлар қабул қила оладиган мураккаб характерга эга шахс саналади.

скачать dle 12.1