Истанбулдаги марказий майдонда портлаш содир бўлиши оқибатида германиялик сайёҳлар жароҳатланди


Автор: admin / Дата: 12-01-2016, 15:19 / Просмотров: 498

Тошкент вақти билан соат 13:20да Истанбул шаҳрининг Европа қисмидаги Султонаҳмад туманида портлаш содир этилди. Бу ҳақда Doğan ахборот агентлиги маълумотига асосланиб, Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

Туркия ахборот агентлиги хабарига кўра, шаҳар марказидаги портлаш овози атроф ҳудудларда эшитилган.

CNN Turk телеканалида майдон ҳудудига тез тиббий ёрдам машиналари ва полициячилар етиб келгани кўрсатилган. Сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган бу майдон айни вақтда ёпиб қўйилган.

Портлаш сабаби ҳозирча аниқланмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, бир қанча киши портлаш туфайли жабрланган.

NTV телеканали маълумотига кўра, жароҳатланганлар орасида Германиядан келган сайёҳлар бор.

Тахминларга кўра, бу портлаш террорчи танасига ўрнатилган портловчи қурилманинг ҳаракатга келтирилиши эвазига содир этилган.

скачать dle 12.1