Фотофакт: Роҳине мусулмонларининг қирғин қилингани ҳақида далилий сурат пайдо бўлди


Автор: admin / Дата: 10-02-2018, 18:20 / Просмотров: 535

       Фотосуратда камерага қараган ҳолда бир-бирига боғлаб қўйилган 10 киши тасвирланган.

       Аввалроқ, Мьянманинг Роҳине ҳудудидаги мусулмонлар маҳаллий аҳоли ҳужумига учрагани ҳақида хабар берган эдик.
       Ўтган йилнинг сентябрь ойида 10 нафар роҳинеларнинг қатл қилиниши олдидан туширилган даҳшатли суратлари пайдо бўлди. Бу ҳақда “SKY news” нашри хабар бермоқда.
        “Reuters” ахборот агентлиги томонидан олиб борилган текширувлар натижасида чиқарилган фотосуратларда камерага қараган ҳолда бир-бирига боғлаб қўйилган 10 киши тасвирланган.


 
       Улар  ўтган йилнинг 2 сентябрь куни эрталаб Инн Дин қишлоғига келган маҳаллий жангчилар ҳужумидан қочиб кетишга уринган кишилардир.
        Лекин улар қишлоқдан чиқиб кетмасиданоқ қўлга олинади. Бу суратда уларнинг қатл қилинишидан сал олдинги ҳолати берилган.
        Гувоҳларнинг сўзларига кўра Инн Дин қишлоғи маҳаллий аҳоли томонидан вайрон қилинган ва мана му 10 киши тутиб олиниб отиб ташланган эди.


 
        “Reuters” агентлигининг бу ҳақда ҳабар берган икки журналисти Уа Лоне ва Кю Сое Мьянмада қамоққа ташланган.


 
        Мьянма ҳукумати раҳбари Зау Ҳта айбловларни инкор қилмади ва мазкур иш юзасидан текширув давом этаётганини таъкидлади.
 
        Эслатиб ўтамиз, этник низолар туфайли Бангладешга қочиб ўтишга мажбур бўлган роҳинеларнинг ортга қайтарилиши ҳақида хабар берган эдик.

скачать dle 12.1