Главная » 2018 » Февраль » 4

Фото: Зидан бугунги ўйин учун 19 нафар футболчини танлади


  • Ies_92uz
  • 04 Фев 2018(12:21)
  • 305
  • 0

           Рўйхатга аввалроқ жароҳатланган жамоа сардори Серхио Рамос ҳам киритилди.

           Мадриднинг “Реал” клуби бугун, 3 февраль куни Испания чемпионатининг 22-тур доирасида “Леванте” майдонига сафар уюштиради. 
           “Қироллик клуби” бош мураббийи Зинеддин Зидан мазкур учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган 19 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди. 
            Рўйхатга аввалроқ жароҳатланган жамоа сардори Серхио Рамос киритилди.
            Шунингдек, кичик жароҳати борлиги сабаб ўйинни ўтказиб юбориши мумкин бўлган Криштиану  Роналдунинг ҳам бугунги ўйинда иштирок этиш эҳтимоли юқори.
           

            Қуйида улар билан танишишингиз мумкин:

 Дарвозабонлар: Навас, Касилья, Моха.
 
Ҳимоячилар: Карвахаль, Рамос, Варан, Начо, Марсело, Тео Эрнандес.
 
Ярим ҳимоячилар: Кроос, Модрич, Касемиро, Асенсио, Иско, Ковачич.
 
Ҳужумчилар: Роналду, Бензема, Бэйл, Лукас Васкес.
 
Эслатиб ўтамиз, “Леванте” – “Реал” учрашуви бугун, 4 февральга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.
 
Маълумот учун, “қироллик клуби” 22-турдан сўнг, Ла лига турнир жадвалида “Барселона”дан 19 очко кам тўплаган ҳолда, 4-ўринда боришмоқда. “Реал” клубининг битта захира ўйини ҳам мавжуд.

Всего комментариев: 0
avatar