“Форбес”да илк маротаба крипто-миллиордерлар рўйхати берилди


Автор: admin / Дата: 8-02-2018, 10:28 / Просмотров: 399

Журнал илк бора криптовалюта натижасида бойлик орттирган кишилар рўйхатини тузиб чиқди.

 

“Форбес” журнали илк маротаба криптовалютадаги операциялари натижасида бойиган миллиардерларнинг рўйхатини тузди.
 
Криптовалюта рақамли валютанинг бир тури бўлиб, уни яратиш ва бошқариш криптографик усулларга таянади.
 
Криптовалюта бозорида тезлашган рақамли ҳисоб-китоблар натижасида иштирокчилар ё катта маблағ ишлаб олади, ёки йўқотади.
 
 Журнал рўйхатида биринчи ўринни Крис Ларсен эгаллади. У “Ripple” тўлов тизимлари хизмати раҳбари ҳисобланади ва унинг бойлиги 8 миллиард долларни ташкил этади
 
“Ethereum” компанияси асосчиси Жозеф Лавин иккинчи ўринни банд қилган. Унинг бойлиги 5 миллиард доллар дея ҳисобланмоқда.
 
Учинчи ўринни “Binance” криптовалюта биржаси ҳўжайини Чанпен Чжао эгаллади. Унинг бойлиги криптовалютадан сўнг 2 миллиард долларга етган.
 
Рўйхатда энг кўп даромад кўрганлар америкаликлар бўлиб турибди. 

скачать dle 12.1