Главная » 2018 » Февраль » 3

ФҲДЁ органлари туман ҳокимликларига бўйсундирилади


  • Ies_92uz
  • 03 Фев 2018(09:04)
  • 70
  • 0

Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ФҲДЁ органлари фаолияти туман ҳокимликларига бўйсундирилади.

 

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ФҲДЁ органлари фаолияти туман ҳокимликларига бўйсундирилади.
 
ФҲДЁ органлари никоҳ муносабатларига оид актларни расмийлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган асосий фаолият йўналиши бўйича туман (шахар) ҳокимликларига ҳисобот беради. 
 
ФҲДЁ органи фаолияти, “Оила” марказининг туман (шаҳар) бўлими ҳамда хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича бошқа тузилмалар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш туман (шахар) ҳокими ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси зиммасига юклатилади.

Всего комментариев: 0
avatar