Энг машҳур ижодкорлар томонидан яратилган энг ёмон фильмлар аниқланди


Автор: admin / Дата: 12-03-2018, 09:57 / Просмотров: 425

         2017 йилнинг энг омадсиз фильмлари аниқланди.

         АҚШда йилнинг энг ёмон фильми, сценарийси, актёр ва актрисалари ҳамда режиссёрларига бериладиган «Олтин Малина» мукофоти совриндорлари аниқланди. Бу ҳақда “gazeta.ru” хабар бермоқда.
         “Эможи фильм” 2017 йилнинг энг ёмон фильми деб топилди.  Шунингдек, ушбу фильм сценарийси йилнинг энг ёмон сценарийси, режиссёри Тони Леондис эса йилнинг энг ёмон режиссёри бўлди.
          “Йилнинг энг ёмон фильми” номига “Трансформерлар: сўнгги рицар”, “50 тусга тўқроқ”, “Мумия” ва “Малибу қутқарувчилари” фильмлари ҳам рўйхатга олинган эди.
“Мумия” фильмидаги ижроси учун Том Круз йилнинг энг ёмон актёри деб топилди.
           “Медеянинг хэллоуини 2” картинасида аёл образини яратган Тайлер Перри йилнинг энг ёмон актрисаси бўлди.

скачать dle 12.1