Энди ЙПХ ходими дарахт ортига беркиниши шарт эмас! Ҳайдовчилар бир-бирини “сотади”


Автор: admin / Дата: 14-03-2018, 16:41 / Просмотров: 209

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишининг олдини олишга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг сайти ишга тушди. Бу ҳақда Бошқарма “Qalampir.uz” га маълум қилди.
Эндиликда ушбу сайтда пиёда ёки ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолатлари ҳолис йўловчилар тасвирга олган видео ва фотоларда эълон қилиб борилади.
Шунингдек, Бошқарма томонидан шундай вазиятлар ҳақида хабар берган кишиларнинг шахси сир қолиши ва қоидани бузган йўловчи ёки ҳайдовчига нисбатан расмий баённома тузилиши белгилаб қўйилган.
Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бошқармаси расмий сайти ва унинг Telegram’даги саҳифаси қуйида кўрсатилган:

скачать dle 12.1