Бугун “аждарлар” ОЧЛдаги юришларини бошлашади


Автор: admin / Дата: 13-02-2018, 18:07 / Просмотров: 241

Учрашув Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 18:45 да бошланади.

 

Бугун, 13 февраль куни Қаршининг “Насаф” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида илк ўйинини ўтказади.
 
“Насаф” гуруҳ босқичига саралаш ўйини орқали етиб келди. “Аждарлар” плей-офф учрашувида Иорданиянинг “Ал-Файсали” жамоаси устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳ босқичи ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
 
Жамоа бугун ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дастлабки ўйинини ўтказади. Мазкур баҳс сафарда, Эроннинг “Персеполис” жамоасига қарши бўлиб ўтади.
 
Учрашув Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 18:45 да бошланади.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси гуруҳ босқичининг дастлабки учрашувида ўз майдонида БААнинг “Ал-Ваҳда” жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Шунингдек, “Персеполис” – “Насаф” учрашуви олдидан мураббий ва футболчилар қандай фикрда эканликларини ҳам билдириб ўтишганди.

скачать dle 12.1