Автобус ҳалокати: кечиккан қутқарувчилар аҳоли томонидан тошбўрон қилинди


Автор: admin / Дата: 30-01-2018, 10:26 / Просмотров: 731

Маҳаллий аҳоли бир неча полиция машиналарини ёқиб юборишди.

 

Бугун, 29 январь куни Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида йўловчи ташувчи автобус дарёга қулаб тушди. Бу ҳақда “India Today” нашри хабар бермоқда.
 
Айтилишича, воқеа оқибатида камида 10 киши вафот этган, 7 киши қутқариб олинган.
 
Маълумотларга қараганда, автобус 42 кишига мўлжалланган, аммо ҳозирча воқеа содир бўлган вақтда унинг ичида неча киши бўлганлиги номаълум.
 
Маҳаллий аҳоли қутқарув операциясини ўзлари бошлашган. Полиция ва қутқарувчилар воқеа жойига кечикиб келишгач, аҳоли уларни тошбўрон қилиш орқали ўз норозиликларини билдиришган. Бир неча машиналар ёқиб юборилган.

скачать dle 12.1