Артур Таймазов олимпиададаги олтин медалидан маҳрум қилинди


Автор: admin / Дата: 6-04-2017, 12:03 / Просмотров: 1 587

Халқаро Олимпия қўмитаси ўзбекистонлик курашчи Артур Таймазовни 2008 йилги Пекин олимпия ўйинларидаги олтин медалидан маҳрум қилди. Қўмита 2008 ва 2012 йилларда ўтказилган Олимпия ўйинларида допинг таҳлилини ўтказган ҳолда, ана шундай қарор чиқарди.

Расмий хабарда айтилишича, Таймазов яқин вақт ичида олтин медални Халқаро олимпия қўмитасига қайтариши лозим. Унинг допинг таҳлилида туринабол ва станозолол аниқланди.

Ўзбекистонлик курашчи қаторида, шунингдек, эркин кураш устаси украиналик Василий Федоришин, Олимпия ўйинлари-2008 вице-чемпиони, 2012 йилги Лондон Олимпиадаси кумуш медали совриндори россиялик оғир атлетика устаси Светлана Царукаева ҳам ўз мукофотларидан маҳрум бўлишган.

Дурдона Расуловаскачать dle 12.1