Алвесдан Мессигача ёҳуд Гвардиола қўл остида ўзгара олган 10 футболчи


Автор: admin / Дата: 30-12-2017, 14:24 / Просмотров: 435

Биласизки, Гвардиола дунёнинг энг топ мураббийларидан бири ҳисобланади.

 

Хосеп Гвардиола – дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири. У ўзининг яхшигина футбол фалсафасига эгалигини барча билади.
 
Пеп ўзи борган жамоага юқори даражадаги амбицияларни сингдира оладиган мутахассис. Мураббий фақатгина тактикани эмас, балки футболчиларни ҳам ўзгартириш қобилиятига эга.
 
Иккинчидан, қўл остидаги футболчиларнинг статистик кўрсаткичлари. Мисол учун: Кевин Де Брюйне Гвардиола қўл остида аниқ тўп ошириш кўрсаткичлари фоизини икки ярим бараварга яхшилаб олди. Балки, бу натижа унинг дунёда энг яхшиси бўлиш учун интилаётганини кўрсатаётгандир?!
 
Жером Боатенг ва Педро, Тьяго Алькантара ва Мануэль Нойер, Роберт Левандовски ва Николас Отаменди — айнан каталониялик мураббийнинг қўл остида ўзгаришга эришди.
 
Бироқ улар қўйидаги рўйхатда йўқ. Биз Гвардиола қўл остида кўрсаткичларини яхши томонга ўзгартира олган футболчилар рўйхатини тақдим этамиз.
 
1. Дани Алвес.
 
Айни дамда бу борада унутиб ҳам қўйишди. Алвес 26 ёшида “Севилья”дан “Барселона”га ўтди. Бразилия термаси аъзоси ҳисобланарди.
 
Ҳимоячининг яхши сифатлари кўп эди: тезлик, рақиб жарима майдончаси ичида кескин паслар бера олади, бироқ ортга қайта олмасди.
 
Гвардиола қўл остида Алвес бу одатини ташлади. Албатта, футболчи катта клубга трансфер бўлганидан кейин камчиликларини йўқотишга уриниши табиий.
 
Арсен Венгер айтганидек, Пеп қўл остидаги жамоа қанот ҳимоячилари вингер вазифаси ҳамда қора ишларни бажаради.
 
Тўғри, Алвес “Барселона” учун яхши вингер: 390 ўйинда 120 гол ва ассистентлик. Алвес кейинчалик “Ювентус” таркибига ўтиб кетди.
 
“Улар менинг ўйин услубимдан қониқишмади”, - шундай дея у Турин суперклубига трансфер бўлди.
 
Раҳбариятдагилар Гвардиола давридан қолган футболчини менсимагандек бўлишди.
 
2. Раҳим Стерлинг.
 
Англиялик футболчи ҳар доим иқтидорли футболчи деб ҳисобланган. Стерлинг Брендан Рожерснинг “Ливерпуль”и ҳамда Мануэль Пеллегрини қўл остида поезд вазифасини бажарди.
 
Қанотдан катта тезлик билан жарима майдончасига ёриб киради, голларини байрамдек нишонлайди.
 
Гвардиола қўл остида Стерлинг фақатгина тезлиги эмас, балким, техникаси билан ҳам ёдда қолди, бўш дарвозага гол урмай, шеригини бу билан сийлади. Зарба нуқтасида ҳам жамоадошларини ўйлади.
 
Стерлинг ярим мавсумдаёқ яхшигина сермаҳсулликка эришди. Барча турнирларда 16 та гол урди, шулардан тўрттаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.
 
Нима қилса ҳам ўз табассумини унутиб қўймади. “У курашишдан тўймайди”, - дейди Пеп. У руҳшунос эмасми?
 
3. Хавьер Маскерано.
 
Маскерано “Ливерпуль”дан кетганидан кейин майдон марказида катта “ёриқ” пайдо бўлди. Уни Лукас Лейва, Раул Мейрелеш ва айрим вазиятларда унга ёрдам берадиган Альберто Аквиланилар ҳам бекита олишмади.
 
“Барселона”нинг майдон марказида эса Бускетс бор. У ўйнамаганида эса Сейду Кейта турарди. Маскеранонинг жанговорлик ҳусусиятларидан Гвардиола уни марказий ҳимояда фойдаланди.
 
Ўша вақтда Карлос Пуйоль жароҳат олганди. Пике эса бироз бўшроқ эди. Маскерано эса кейинги 7 йилда марказий ҳимоячи сифатида етишди.
 
4. Филипп Лам.
 
Гвардиола “Бавария” бош мураббийи бўлганида, Лам 29 ёшда эди ва чап қанотнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири ҳисобланарди.
 
Унинг нимасини ўзгартириш керак дерсиз, аммо Пеп учун шундай бўлиши лозим эди. Энди Лам таянч нуқтада ҳам ўйнаши лозим эди.
 
Унинг паслари орқали жамоа ҳужумларни бошлаши, шунингдек, Лам прессингда фаол бўлиши талаб қилинарди.
 
5. Жерар Пике.
 
Пике Алекс Фергюсон қўл остида жисмоний жиҳатдан юксалишга эришди, бироқ “МЮ”нинг асосий таркибига кира олмади.
 
Пике жуда секин эди, тўпни қабул қилиб олишда камчиликлар кўп, югуриш ва позиция танлашда кўп мағлуб бўларди. Асосий етишмовчилиги - тўп ошириш.
 
Бироқ Гвардиола айёрона услубни танлади ва Пикега Хави ҳамда Иньестанинг хусусиятларини юклашни бошлади.
 
Оқибатда ҳимоячининг пас оширишдаги хатоси йўқ бўлди, камчиликлар эса кўринмай кетди. Шу орқали Пике Пуйоль ва Маскеранолар даражасига етиша олди.
 
6. Кевин Де Брюйне.
 
“Манчестер Сити”да уни Мессига тенглаштиришади, бу нотўғри, албатта. Де Брюйне – “иккинчи Хави”, бу эса аниқ.
 
Кевин Гвардиола қўл остида ўйинини статистик томондан ҳам яхшилаб олди, шунингдек, “шаҳарликлар”нинг ўйин фаласафаси айнан унинг атрофига қурилди.
 
Кевин сўнгги пасларни бера олишда юқори маҳоратга эга. Услубий жиҳатдан олиб қараганда, Де Брюйне бор юкни ўзига олиши керак. У бошқа позицияларга очилиши шарт эмас, ўзи буни яратади.
 
Кевин прессинг ва позицион ҳужумларда ўзини яхши ҳис қилади. Рақибни алдаб ўтишда айни дамда жамоада учинчи ўринда. Кевин де Брюйне – шунчаки “Манчестер Сити” учун туғилган.
 
7-8-9. Хави-Иньеста-Бускетс.
 
Уларнинг учаласи бир ўринга муносиб. Уларнинг қадри алоҳида эмас, биргаликда юқорироқдир.
 
Каталония учун Хави – ватан билан тенгдир, ўйин фалсафасининг бир қисми. Айтиб ўтиш керакки, Хави ўзини шундай ҳис қилса, ўйинида чегара пайдо бўлади.
 
2008 йилнинг ёзида Хави 28 ёшда эди. Шунда ҳам миллий терманинг аъзоси саналарди. Йилига ўртача 5дан 10 гача бўлган натижали тўп оширишлар ёки голлар киритарди.
 
“Барселона”ни Гвардиола ўз қўлига олмагунча жамоа фақатгина Хави билан ўйнарди. Пеп эса у билан бирга Иньестани қўшди ва ажойиб тандем ҳосил бўлди. Андрес ёш, кучли, қора ишларни бажара оларди. Хави эса ҳужумларни бошлашда фойдаланиларди.
 
Албатта, 20 йилдан ошиқроқ вақт давомида фақатгина марказий ярим ҳимоя ёки ҳужум ортида ўйнаган футболчини бошқа позицияга ўтказиш қийин бўларди.
 
Икки футболчи тўпга бир тегиш орқали жарима майдончасига кириб кетишни уддалашарди. Иньеста Хави билан ёнма-ён югурди. Асосан у билан ўйнади, шу тариқа бир неча йилларни ўтказди.
 
Ниҳоят, Бускетс. Ёш йигитчани Гвардиола асосий таркибда синаб кўрди. Синаганда ҳам унга муҳим ишларни юклади. Марказдаги учликда энди Бускетс асосий юкни қабул қилишни бошлади.
 
У таркибдан Яя Туре ва Сейду Кейтани суриб чиқарди. Хавьер Маскерано эса ҳимояга сурилди. Оқибатда “Барселона” жуда кучли марказга эга бўлди.
 
10. Лионель Месси.
 
У юлдузлик даражасига етишганди. 20 ёшлигида Франк Райкард қўл остида омадсиз мавсумда ЕЧЛда 6 гол урди, чемпионатнинг 28 баҳсида 10 бора дарвозани ишғол этди, бироқ “Олтин тўп”га номзоди қўйилди.
 
Мессида фантастик техника бор, кўп ҳолларда тўпни ҳам ушлаб тура оларди. Дарвозага зарба беришдан кўра, дриблингини ишлатгиси келарди.
 
Натижада уни Ариэль Артега, Хуан Роман Рикельме ва бир неча юлдуз футболчилар Марадонага тенглаштиришди.
 
Гвардиола келганидан кейин Месси ўйинлар давомида бўш ҳудудларни излашни бошлади. Ҳужумнинг марказида, қанотда, ҳужумчи орқаси ва яна қанотда ўйнади.
 
Пеп қўл остидаги илк мавсумда Месси барча турнирларда 38 гол уриб, 16 марта ассистент (иккинчи мавсум 43га 13, учинчи – 50га 28, тўртинчи ва сўнггисида бир ҳил – 67 га 31тадан) бўлди.
 
Рақамлар ва ўсиш динамикасига эътибор беринг. Энди эса Пеп қайси жамоага борса ҳам, ўзи Мессини кашф қилиши ва оригинал Мессисиз ўйинни ташкил қила олишини исботлади.
 
Бонус
 
Габриэл Жезус, Лерой Сане ва ҳаттоки (кулманг) Фабиан Делфларни ҳам бунга қўшамиз.
 
Ламнинг қанотдан майдон марказига ўтказилганини ҳисобга олсак, Делф ҳам бу рўйхатга киришга лойиқ. Асосийси Фабиан ишончни оқламоқда.
 
Анчагина яхши ўйин кўрсатган бўлишса-да, Жошуа Киммих ва Кингсли Команлар рўйхатга кирмади. Чунки Гвардиола улар билан жуда кам муддат ишлади.
 
Балким, юқоридаги таркибда “Барселона” аъзолари кўпдир. Тўғри-да, Пеп жамоага бош мураббий бўлганидан кейин мислсиз ютуқларга эришишни бошлади.
 
Маскерано, Пике, Алвес, Иньеста, Хави, Бускетс ва Месси клубнинг асосий бўлаги бўла олди. Бироқ энди Хосеп Гвардиола “Барселона”да эмас.

скачать dle 12.1