Аёллар байрами куни Лола Москвада концерт берди


Автор: admin / Дата: 12-03-2018, 09:51 / Просмотров: 114

       Концерт бошида Лола барча аёлларни 8 март хотин-қизлар байрами билан табриклаб, уларга бахт-саодат, меҳр-муҳаббат тилади.

       Кеча, 8 март куни Халқаро хотин қизлар байрами муносабати билан Москванинг “Измайлово Concert Hall” саройида ниҳол мукофоти совриндори Лола Йўлдошеванинг катта концерти бўлиб ўтди. Бу ҳақда хонанда ўзининг Instagram’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
       Маълумотларга қараганда, концерт бошланишидан бир соат аввал залнинг кириш қисмида ташкил қилинган ўзбек миллий қўшиқлар садоси остида мухлислар рақсга тушишган. 
       Россиядаги кўпчилик ўзбекистонликлар турли шаҳарлардан атайлаб шу концерт учун келишганини айтишган.
       Концерт бошида Лола барча аёлларни 8 март хотин-қизлар байрами билан табриклаб, уларга бахт-саодат, меҳр-муҳаббат тилади.
       Лола концертда мухлислари учун куйлашини айтиб, қуйидагиларни маълум қилган:
       “Азизларим, сизларга бўлган меҳримни, муҳаббатимни, соғинчимни қўшиқларим орқали ҳадя этмоқчиман. Бугун ҳамма қўшиқларим фақат сизлар учун”.
        Концертда Лола ўзининг энг сара хит тароналари мухлисларга туғфа этди: улардан “Муҳаббатим”, “Қайтмайди”, “Билмайсан” номли қўшиқлар билан мухлисларни ҳушнуд этди.
        Қўшиқларини кўпчилик мухлислар ёддан айтиб, қўшиқчи билан биргаликда куйлашди. Айниқса, Лола куйлаган “Тошкент-Самарқанд” номли қўшиғи залдаги кўпчилик мухлисларни рақс тушишга чорлади.
         Умуман олганда, Лоланинг концерти аёлларга ҳақиқий тухфа бўлди.
         Лола Йўлдошева концертга келган барча аёлларни 8 март хотин-қизлар байрами билан табриклаб, уларга бахт-саодат, сиҳат-саломатлик ва меҳр-муҳаббат тилади.

скачать dle 12.1