АҚШ энди Хитойдан ҳимояланмоқда


Автор: admin / Дата: 10-02-2018, 18:21 / Просмотров: 388

     АҚШ қўшинлари борган сари Осиёни эгаллаб олмоқда.  АҚШ ўзининг Яқин Шарқдаги қўшинининг бир қисмини Шарқий Осиёга юборади, бу ҳақда 9 февраль куни “Wall Street Journal” нашри хабар берди.
      АҚШ Шарқий Осиёдаги қўшинлари сонини кўпайтиришининг асосий сабаби қилиб Хитойдан келувчи таҳдидни кўрсатмоқда.
      Нашp берган маълумотга кўра, ҳозирда 50 минг америкалик ҳарбийлар Японияда, 30 мингга яқини – Жанубий Кореяда ва 7 мингтаси АҚШнинг Тинч океанидаги энг йирик базаси Гуамда жойлаштирилган. Қўшимчасига, АҚШ              Ҳарбий Кучлари Гуамга ҳар қандай ҳолатда тезкор чора кўрувчи денгиз пиёдаларини ҳам юбориш ниятида.
      Нашр қўшмича қилишича, бу Россия ва Хитойни асосий таҳдид деб келтирган Оқ уй томонидан тақдим этилган миллий хавфсизлик стратегиясини амалга оширишнинг дастлабки қадами бўлади.
       Хитой томонидан бу янгиликка ҳозирча жавоб келмади. 

скачать dle 12.1