Главная » 2018 » Февраль » 13

Новости


"Миллион" қоқ иккига бўлинди. Даврон Кабулов жамоани тарк этганлар ҳақида нима дейди?


Даврон Кабулов бошчилигидаги "Миллион"нинг янги жамоаси янгм концерт дастури кунларини маълум қилди. Жамоа жорий йилнинг 30-31 март, 1-5 апрель кунлари "Истиқлол" санъат саройида навбатдаги концертини тақдим этади.

Концерт афишасида жамоа аъзолари Отабек Мирзахолов, Умид Умаров, Шаҳло Зоирова ҳамда Аҳмад Темуровнинг суратлари йўқ. Бу эса улар концертда иштирок этмаслигига ишора. Даврон Кабулов эса ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали буни изоҳларкан, номлари қайд этилган тўрт киши жамоани тирикчилик важи билан тарк этганига тўхталади. 

"Олдиндан айтаман, мазкур концертда жамоамизнинг сиз кўриб ўрганган таркибини кўрмайсиз. Турли сабабларга кўра, Умид Умаров, Отабек Мирзахолов, Шаҳло Зоирова ва Аҳмад Темуров жамоани тарк этишди. Улар хақида яхши ёки ёмон фикр билдирмайман. Ҳамманинг ўзига инсоф берсин. Асосийси, жамоанинг Миркомил ва Алишер каби устунлари, тирикчилик баҳона виждонига қўшиб дўстини сотиб юбормайдиган Уми ... Читать дальше »


Admin | 13 Фев 2018 (23:47) | 1571 | | 0


Адлия вазирлиги: Тошкент шаҳри ва вилоятидаги паспорт тизими ва прописка масалалари бўйича қарорлар лойиҳаси тайёрланди


Лойиҳада Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловларни бекор қилиш кўзда тутилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан қабул қилинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида Тошкент шаҳри ва вилоятида прописка билан боғлиқ янгича ёндашувларни амалга татбиқ этиш белгиланган эди.
 
Шундан келиб чиқиб Адлия вазирлиги томонидан қарорлар лойиҳаларида кўпчиликни ўйлантираётган масалаларга эътибор қаратилган.
 
Лойиҳаларда, хусусан:
 
- паспорт олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бартараф қилиш;
 
- доимий ёки вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмаган) фуқароларни ишга қабул қилишни рад этиш бил ... Читать дальше »


Ies_92uz | 13 Фев 2018 (18:08) | 142 | | 0


Бугун “аждарлар” ОЧЛдаги юришларини бошлашади


Учрашув Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 18:45 да бошланади.

 

Бугун, 13 февраль куни Қаршининг “Насаф” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида илк ўйинини ўтказади.
 
“Насаф” гуруҳ босқичига саралаш ўйини орқали етиб келди. “Аждарлар” плей-офф учрашувида Иорданиянинг “Ал-Файсали” жамоаси устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳ босқичи ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
 
Жамоа бугун ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дастлабки ўйинини ўтказади. Мазкур баҳс сафарда, Эроннинг “Персеполис” жамоасига қарши бўлиб ўтади.
 
Учрашув Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 18:45 да бошланади.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси гуруҳ босқичининг дастлабки учрашувида ўз майдонида БААнинг “Ал-Ваҳда” жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятг ... Читать дальше »


Ies_92uz | 13 Фев 2018 (18:07) | 117 | | 0