Главная » 2018 » Февраль » 12

Новости


Саккиз йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистон-Тожикистон чегара-божхона пости иши қайта тикланди


Бу ерда аҳолига соддалаштирилган тартибда чегарадан ўтиш тизими жорий қилинди.

 

Фарғона вилояти Бешариқ туманида халқаро мақомга эга бўлган “Андархон” чегара-божхона пости очилди.

Бу ерда аҳолига соддалаштирилган тартибда чегарадан ўтиш тизими жорий қилинди. Эндиликда бу ерда телеграмма ва таклиф хатисиз бемалол ҳаракатланиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Тожикистон чегарасида жойлашган “Андархон” чегара-божхона пости бундан саккиз йил олдин ёпилганди.


Ies_92uz | 12 Фев 2018 (15:42) | 279 | | 0


Саакашвили: “Менинг бувам Сталинни қутқариб қолган”


Сиёсатчининг сўзларига кўра, у яқинда Сталин ҳақидаги фильмни томоша қилган ва бу ҳикоя унинг ёдига тушган.

 

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили буваси Сталинни қандай қилиб қутқариб қолгани ҳақида айтиб берди.
 
Сиёсатчининг сўзларига кўра, у яқинда Сталин ҳақидаги фильмни томоша қилган ва бу ҳикоя унинг ёдига тушган.
 
Саакашвили бир пайтлар подшоҳ ҳарбийлари Сталиннинг уйига кириб, унинг ҳамма нарсасини мусодара қилгани ва уйдагиларини қамоққа олаётганида буваси Тамара уни қутқариб қолганини айтиб берди.
 
“Бунинг ўрнига кейинчалик Сталин миннаддорлик белгиси сифатида бувамнинг отаси ва укасини ўлдиртирган”, дейди у.
 
Маълумот ўрнида, Сталин ҳақидаги фильм жорий йилнинг 25 январь куни Россия кинотеатрларида қўйилиши керак эди. Бироқ бунга мутасадди ташкилотлар томонидан тақиқ қўйилгани боис фильм экранларга чиқмай қолди.


Ies_92uz | 12 Фев 2018 (15:41) | 169 | | 0


Насиба Қосимованинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ бўйича суд иши тўхтатилди. Тергов нохолис бўлганмиди?


“Qalampir.uz” мазкур ишнинг ортидан тушиб, тергов жарёнларини қанчалик холис олиб борилганини, суднинг одилона ва адолатли ўтказилаётганини текширишга киришди.

 

Аввалроқ, 2016 йилнинг 22 март куни Тошкент шаҳри Бодомзор йўли ва Бодомзор 8-тор кўчалари кесишмасида рўй берган ЙТҲнинг тафсилотларини эълон қилган эдик. Уч фарзанднинг онаси Насиба Қосимованинг вафотига сабаб бўлган ушбу ЙТҲнинг тергови якунланиб, Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилган. Бир неча ойдирки, ушбу иш Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида кўрилмоқда.
 
“Qalampir.uz” мазкур ишнинг ортидан тушиб, тергов жарёнларининг қанчалик холис олиб борилганини, суднинг одилона ва адолатли ўтказилаётганини текширишга киришди.
 
Айни дамда марҳума Насиба Қосимованинг оила аъзолари, яқин қариндошлари ва ушбу ЙТҲга гувоҳ бўлганлар, хусусан Бодомзор маҳалласида истиқомат қилувчи Ниғмат Аҳмаджонов билан мулоқотни йўлга қўйганмиз.
... Читать дальше »


Ies_92uz | 12 Фев 2018 (15:40) | 268 | | 0


Бугун “Локомотив” ОЧЛдаги юришини бошлайди


“Локомотив” стадионида ўтказиладиган ўйин соат 16:00 да бошланади.

 

Бугун, 12 февраль куни Осиё чемпионлар лигасида янги мавсум старт олади.
 
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бугун турнирдаги илк ўйинини ўтказади.
 
Ушбу ўйинда “Локомотив” футболчиларига Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Ваҳда” жамоаси рақиблик қилади.
 
“Локомотив” стадионида ўтказиладиган ўйин соат 16:00 да бошланади.
 
ОЧЛ-2018. “B” гуруҳи. 1-тур
12 февраль. Тошкент. “Локомотив” стадиони. 16:00
“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Ал-Ваҳда” (БАА)
Бош ҳакам:  Тожо Минору (Япония)
Қанот ҳакамлари:  Очи Шинжи ҳамда Такаги Такуми (Япония).
Тўртинчи ҳакам:  Чоримурот Қурбонов (Туркманистон).
Ҳакамлар назоратчиси:  Иноят М ... Читать дальше »


Ies_92uz | 12 Фев 2018 (15:40) | 60 | | 0