Главная » Сўнгги хабарлар

Новости


Rayhon G'aniyeva ning 2018 -yilgi konsert dasturiga start berildi.


 O'zbekistonda xizmat ko'rsatgan artist Rayhon G'aniyeva ning 2018 -yilgi konsert dasturiga start berildi. Konsertning birinchi kuni a'lo darajada o'tdi.
     Dastur davomida xonanda olti xil obraz da namoyon bo'ldi. Rayhon konsertda yangi qo'shiqlar bilan birga, repertuaridagi eng sara taronalarini va hamkasblari bilan eksklyuziv duetlar kuyladi. U Farrux Zokirov, Ziyoda, Ravshan Namozov, Jahongir Poziljonov va Zulayho Boyxonova bilan birga duet qo'shiqlar ijro etdi.


Ies_92uz | 20 Фев 2018 (15:18) | 288 | | 0


Раъно Ярашева 57 ёшини Маккада қаршилади


        Ярашева кўплаб ўзбекистонлик зиёратчилар қаторида Мадина шаҳридаги амалларни бажариб, Макка шаҳрига келиб жойлашган.

        Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева бугун, 15 февраль куни 57 ёшга тўлди. Эътиборли жиҳати шундаки, актриса туғилган кунини Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида қаршилади.
         Аввалроқ, актриса Раъно Ярашеванинг Умра зиёратига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик. Ярашева кўплаб ўзбекистонлик зиёратчилар қаторида Мадина шаҳридаги амалларни бажариб, Макка шаҳрига келиб жойлашган.
         Актрисанинг қизи “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали онасига аталган табрикни ёзиб қолдирди.
         “Бугун менинг меҳрибоним, маслаҳатчим, устозим, чиройлигим, онажонимнинг таваллуд кунл ... Читать дальше »


Ies_92uz | 19 Фев 2018 (19:43) | 467 | | 0


Президент Шавкат Мирзиёев Умид Аҳмаджоновга қандай топшириқ берган?


       ЎФА 1-вице президенти Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевдан қандай топшириқ олганини айтди.

       Ўзбекистон футбол ассосиациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сенегал ҳамда Марокашга қарши ўйинлари гарчи ўртоқлик мақомида бўлсада, катта аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
       “Ўртоқлик ўйинлари тактик тайёргарлик, футболчиларни синовдан ўтказиб олиш учун керак бўлган жараён.
        Бироқ биламизки, олдинда Ўзбекистон миллий терма жамоасини Осиё Кубогига қадар расмий ўйинлар кутмаяпти. Шундай экан, Сенегал ва Марокашга қарши ўйинлар нега керак деган саволларга дуч келмоқдамиз.
        Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев барча соҳада олдимизга фақат максимум вазифаларни белгилаб берганлар.
        Айтайлик, шу кунгача федерация ўртоқлик ўйинларига жиддий эътибор қар ... Читать дальше »


Ies_92uz | 19 Фев 2018 (19:41) | 474 | | 0


Яна Косонсой! Бу гал туман соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари ишдан бўшатилди


         4 февраль куни Косонсой туман марказий деҳқон бозорида номаълум шахс томонидан уй шароитида тайёрланган кала-поча гўшти ва хасип таомини харид қилиб, уни истеъмол қилиши натижасида 36 киши заҳарланган эди.

         Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар Наманган вилоятининг Косонсой туманида ўз вазифасига юзаки ёндашиб, бугуннинг талаби ва аҳоли эҳтиёжларини ҳис қилмай ишлаётган тиббиёт ходимлари борлигини кўрсатган.
          Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Холдоров, унинг ўринбосари Р.Абдуллаев, туман кўп тармоқли марказий поликлиника мудири М.Каримовалар Президент, ҳукумат ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари ижросини етарли даражада амалга оширмаган. Жумладан, аҳолининг тиббий хизматга муҳтож қатламини қамраб олиш ишларини талаб даражасида ташкил этмаган.
          Шу боис улар ўз эгаллаб турган лавозими ... Читать дальше »


Ies_92uz | 19 Фев 2018 (19:39) | 109 | | 0


Ва ниҳоят! Доллар арзонлади


         Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

        Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 20 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. 
        Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтага нисбатан 8182,73 сўмни ташкил этиб, 5,60 сўмга арзонлади.
        1 Евро 10158,86 сўмни ташкил этиб, 101,13 сўмга ошган.
        1 Россия рубли 4,14 сўмга қимматлаб, 145,10 сўмни ташкил этди.
         Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини ол ... Читать дальше »


Ies_92uz | 19 Фев 2018 (19:37) | 603 | | 0


Britaniya kinoakademiyasi yilning eng yaxshi aktyorlarini e’lon qildi


          Britaniya kinoakademiyasi yilning eng yaxshi aktyor va aktrisalari nomini e’lon qildi, deb xabar beradi “Gazeta.ru”.                  “Eng yaxshi ayol roli ijrochisi” nominatsiyasida Frensis Makdormand “Missuri shtati Ebbing chegarasidagi uch bilbord” filmidagi ijrosi uchun g‘olib deb topildi.

          “Qora kunlar” filmidagi ijrosi uchun Geri Oldmen “Eng yaxshi erkak roli” nominatsiyasida g‘olib bo‘ldi.

           Ikkinchi darajali rollarning mohir ijrochisi nomiga ayollar orasidan “Tonya hammaga qarshi” filmidagi ijrosi uchun amerikalik aktrisa Ellison Jenni sazovor bo‘ldi. Aynan shu nominatsiyada erkaklardan “Missuri shtati Ebbing chegarasidagi uch bilbord” filmidagi ikkinchi darajali roli uchun amerikal ... Читать дальше »


Ies_92uz | 19 Фев 2018 (19:35) | 147 | | 0


Munisa Rizayeva Moskva va Sankt-Peterburgda yakkaxon konsert dasturini taqdim etdi (video)


          Xonanda Munisa Rizayeva 17—18-fevral kunlari Rossiyaning Sankt-Peterburg va Moskva shaharlarida yakkaxon konsert dasturini taqdim etdi.

            Dasturdagi barcha qo‘shiqlar jonli ijro etildi. Xonanda Instagram’dagi sahifasida joylashtirgan videolarida muxlislar sevimli qo‘shiqlarini xonanda bilan birga kuylaganini ko‘rish mumkin.

... Читать дальше »


Ies_92uz | 19 Фев 2018 (19:30) | 148 | | 0


Fransiyada 1,3 mln yevroga baholangan violonchel o‘g‘irlab ketildi


Fransiyalik sozanda Ofeliya Gayyar 15-fevral, payshanba kuni Parij yaqinida violoncheli tortib olinganidan arz qilib, politsiyaga murojaat qildi. Bu haqda “Korrespondent.net” xabar bermoqda.

Gayyarning so‘zlariga ko‘ra, talonchi unga pichoq bilan tahdid qilgan. Shuningdek, 1825-yilda ishlangan kamoncha va mobil telefonini ham tortib olgan.

Xabar berishlaricha, o‘g‘irlangan Violonchel XVIII asrda italiyalik usta Franchesko Goffriller tomonidan yaratilgan. Uning qiymati 1,3 million yevroga baholangan.

Ma’lum bo‘lishicha, Gayyar ushbu musiqa asbobini xarid qilish uchun bankdan kredit olgan.


Mirkarimoff | 18 Фев 2018 (01:19) | 205 | | 0


Baxt uchun "qurbonlik"..


Bir donishmand olam go`zalligiga mahliyo bo`lgancha hayotdan xursand bo`lib ketib borardi. Kutilmaganda uning ko`zi mashaqqatlardan qaddi bukilgan baxtsiz kimsaga tushdi.

— Nega o`zingni shunday azob-uqubatlarga giriftor qilding? — so`radi donishmand.

— Men farzandlarim va nabiralarim baxti uchun azob chekyapman, — javob berdi kishi. — Bobomning otasi u kishining baxtli bo`lishi uchun mashaqqat chekkan, bobom esa otamning baxti uchun, otam mening baxtim uchun iztiroblar ichida yashadi. Men ham bolalarim va nabiralarim baxtli hayot kechirishlari uchun butun umrim davomida qiynalsam ham, roziman.

— Oilangda kimdir baxtli bo`lganmi o`zi? — savol berdi donishmand yana qiziqib.

— Yo`q, ammo mening bolalarim va nabiralarim albatta baxtli bo`lishlari kerak!

— Savodsiz odam o`qishni o`rgata olmaydi, ko`rsichqon hech qachon burgutni tarbiyalamaydi, — jahli chiqib dedi donishmand. — Avval ... Читать дальше »


Mirkarimoff | 18 Фев 2018 (00:58) | 222 | | 0


Дунёдаги энг катта кутубхона бетакрор дизайнга эга бўлди


Хитойда дунёдаги энг катта кутубхона очилмоқда, у 1,2 миллионтагача китобни ўзига сиғдира олади. Boredpanda шу ҳақидаги хабар, видео ва суратлар билан бўлишди. 

Кутубхона бетакрор интерьерга эга бўлиб, у ерда шаффоф муҳит ҳукмрон - унинг тузилмаси шундайки, юқорида ёки пастда ким нима қилаётганини кўриш мумкин. Бино ўртасида эса улкан сферик шар мавжуд бўлиб, у катта кўздек тасаввур уйғотади. 

Беш қаватли кутубхона Нидерландиянинг MVRDV дизайнерлик фирмаси билан ҳамкорликда Тяньцзиндаги Шаҳарсозлик институти томонидан лойиҳалаштирилган.

Янги бино Тяньцзиннинг Бинхай маданий даҳасида жойлашган ва шу боис "Бинхай кўзи" номини олган. Кутубхона майдони - 34 минг квадрат километр, у ерга 1,2 миллионтагача китобни сиғдириш мумкин.

Кутубхонада мутолаа хонаси, меҳмонлар учун зал, учрашувлар учун хоналар, компьютер ва аудио-хоналар  бор. 

... Читать дальше »


Mirkarimoff | 18 Фев 2018 (00:55) | 232 | | 0


«Миллион»нинг янги аъзосини сизга таништиришдан бахтиёрмиз!


«Миллион»нинг янги аъзосини сизга таништиришдан бахтиёрмиз!

        «Кувноклар ва зукколар» Республика курик-танловининг 2017-йилги мавсуми чемпиони - Навоийнинг «ТБТ» жамоаси аъзоси, «Энг кувнок йигит» номинацияси голиби - Маъруф Носиров «Миллион» жамоасининг янги аъзосига айланди. Умид киламизки, истедодини чархлаш, тинимсиз мехнат, Миркомил Мусаев ва Алишер Ботиров каби акаларининг маслахатлари ва биринчи навбатда, инсонийлик фазилатлари оркали Маъруф «Миллион»нинг миллионлаб мухлислари калбидан мустахкам жой олади.


Ies_92uz | 17 Фев 2018 (18:24) | 1035 | | 0


Миша Ге Олимпия ўйинларидаги иштирокини кутилганидан олдин якунлади


         Миша Ге Олимпия ўйинларидаги иштирокини кутилганидан олдин якунлади Ўзбекистонлик спортчи Пхёнчхан ўйинларида 30 нафар спортчи ичида 17-поғонадан жой олди.

         Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миша Ге Пхёнчханда бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларида эркин дастурларда чиқиш қилди.
          Кеча, 16 февраль Миша Ге куни қисқа дастурлардаги чиқишларда 83,90 балл тўплаган ҳолда 14-натижани қайд этганди.
          Бугун у эркин дастурда 161,04 балл тўплади ва иштирокчилар орасида 17-ўринни эгаллади. Умумий ҳисобда 244,94 балл жамғарган Миша Ге Пхёнчхан ўйинларида 30 нафар спортчи ичида ҳам 17-поғонадан жой олди.
           Умумий ҳисобда япониялик Юзуру Ханю иккита чиқиш якунларига кўра 317,85 балл билан Олимпиада чемпионига айланди.
            Иккинчи ўринни 306,90 б ... Читать дальше »


Ies_92uz | 17 Фев 2018 (18:08) | 77 | | 0


Фото: Қаршидаги “Марказий” стадионга кириш қанча туради?


            Маълумки, “Насаф” жамоаси сешанба куни БААнинг етакчи жамоаларидан бирини Қаршида қабул қилади.

            Жорий йилнинг 20 февраль, сешанба куни Қаршидаги “Марказий” стадионда маҳаллий “Насаф” жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг етакчиларидани бири “Ал Васл”ни қабул қилади. Ўйин Осиё чемпионлар лигасининг 2-тур доирасида ўтказилади.
             “Аждарлар” Матбуот хизматининг хабарига кўра, “Насаф” – “Ал Васл” учрашувининг чипталари бугундан сотувга чиқарилган.
               Хабарда айтилишича, “Марказий” стадионга кириш учун сотилаётган энг қиммат чипта нархи 35000 сўм бўлиб, мухлислар бу миқдор билан стадионнинг CIP секторида ўйинни томоша қилишлари мумкин. Энг арзон чипталар эса 7000 сўмдан сотилмоқда.
... Читать дальше »


Ies_92uz | 17 Фев 2018 (18:03) | 283 | | 0


Немислардан ажойиб афоризмлар


         Немис мутафаккирларининг энг сара афоризмлари ҳақиқий ҳаёт ҳақидадир.







Ies_92uz | 17 Фев 2018 (17:59) | 196 | | 0


Месси, Суарес, Коутиньо: “Барселона” бугунги ўйин учун таркиб танлади


        “Эйбар” – “Барселона” ўйинига Тошкент вақти билан 20:15 да старт берилади.

           Бугун, 17 февраль куни Каталониянинг “Барселона” клуби Испания чемпионатининг 24-тур доирасида “Эйбар” меҳмони бўлади.
           “Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде бугун бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган 18 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.
          

Демак, улар билан танишинг:
 
Дарвозаболар: Марк Андре тер Штеген, Яспер Силессен.
 
Ҳимоячилар: Нельсон Семеду, Херард Пике, Самуель Юмтити, Йерри Мина, Хорди Альба, Люка Динь.
 
Ярим ҳимоячилар: Иван Ракитич, Серхи Роберто, Серхио Бускетс, Андрес Иньеста, Паулиньо, Алейш Видаль. ... Читать дальше »


Ies_92uz | 17 Фев 2018 (17:57) | 178 | | 0


“Uzbek Tigers” тўхтадими? Саволга МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов жавоб берди


        Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов “Uzbek Tigers” жамоасига тегишли вазиятга расман изоҳ берди.

         Сўнгги кунларда баъзи оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрларида  Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) мусобақасида иштирок этаётган “Uzbek Tigers” клубининг фаолияти тугатилиши, Ўзбекистон жамоаси мусобақадан чиқариб юборилиши хақидаги миш-мишлар авж олди.
          Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов “Uzbek Tigers” жамоасига тегишли вазиятга расман изоҳ берди.
           “Энг аввало бу хабарларнинг барчаси асоссиз бўлиб, аксинча Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида бокс бўйича Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) мусобақасида уч йилдан буён мунтазам иштирок этиб келаётган “Uzbek Tigers” жамоасини қўллаб-қувватлаш, ... Читать дальше »


Ies_92uz | 17 Фев 2018 (17:55) | 144 | | 0


Темур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасининг кенгайтирилган таркибини эълон қилди


        Кенгайтирилган рўйхатдан 30 нафар футболчи жой олди.

         Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинчалик бажарувчи Темур Кападзе 2018 йилги жаҳон чемпионатининг икки иштирокчиси - Сенегал ва Марокаш терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган  рўйхатини Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига тақдим этди.
          Кенгайтирилган рўйхатдан 30 нафар футболчи жой олди.
 
Дарвозабонлар:
 
Элдор Суюнов “Пахтакор”
Ботирали Эргашев “Пахтакор”
Игнатий Нестеров “Локомотив”
Жавоҳир Илёсов “Машъал”
 
Ҳимоячилар:
 
Фаррух Сайфиев “Пахтакор”
Достонбек Турсунов “Нефтчи”
Шерзод Аъзамов “Пахтакор”
Ум ... Читать дальше »


Ies_92uz | 17 Фев 2018 (17:51) | 160 | | 0


Лола Каримованинг қаердалиги аниқланди


        Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси,  Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти Лола Каримова-Тилляеванинг хорижда қолаётганини ёзиб, унинг ижтимоий тармоқларга жойлаган суратига таянган ҳолда Францияда эканини тахмин қилган эдик. 
         Бугун, 16 февраль куни Лола Каримова-Тилляеванинг қаердалигини аниқлаш имкони туғилди. Жамоатчи ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига сурат жойлаштириб, айни дамда АҚШнинг Невада штати, Лас-вегас шаҳрида эканини маълум қилган. 
         Сурат остига эса "Бугун дунё бўйлаб икки миллиардга яқин инсон Хитой ой тақвими бўйича Янги йилни нишонламоқда. Мен эса ушбу ниҳоятда гўзал кў ... Читать дальше »


Ies_92uz | 17 Фев 2018 (17:49) | 293 | | 0


Ва ниҳоят “Севги изтироби” эфирдан олиб ташланди


          Ушбу сериалнинг эфирда олиб ташланиши Ўзбекистонда ОАВлар, шу жумладан жамоатчиликнинг фикри, муносабати муҳим эканлигини англатади.

           Аввалроқ, “Qalampir.uz” интернет нашрида “Демади деманг: “Севги изтироби”дан орттирилган асоратлар бадалини кўп йиллар тўлаймиз” номли мақола чоп этилган эди. Унда муаллиф Инобат Матёқубова сериал орқали сингдирилаётган миллатимизга ёт ғоялар, унинг ёшлар тарбиясига салбий таъсири ҳақида ёзган эди.
           ОАВ орқали эълон қилинган мақолалар, томошабинларнинг ҳақли эътирозлари ҳукуматни ҳам беэътибор қолдирмади. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонининг ижросига бағишланган видеоселек ... Читать дальше »


Ies_92uz | 17 Фев 2018 (17:46) | 348 | | 0


FIFA.com: “Осиё футболининг “уйқу”даги гиганти” – Ўзбекистон”


              Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) нинг интернетдаги расмий сайти Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг футболда эришаётган ютуқлари борасида “Ўзбекистон Осиё футболининг “уйқу”даги гиганти” номи остида катта мақола эълон қилди.
                Мақолада Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг U-23 Осиё чемпионатида қўлга киритган муваффақиятлари алоҳида таъкидлаб ўтилган.
               “Оқ бўрилар” ҳамиша Осиёда ўз ўрнига эга бўлиб келишган.  Ўзбекистон U-23 терма жамоаcининг қитъа чемпионатидаги ғалабаси келажакка умид беради.
              Бош мураббийи Равшан Ҳайдаров жамоаси намойиш этган ўйин услуби ва қўлга киритган натижалари бутун Осиёни лол қолдирди.
               Мусобақанинг энг яхши футболчиси бўл ... Читать дальше »


Ies_92uz | 16 Фев 2018 (17:32) | 200 | | 0


1 мартдан бошлаб коммунал тўловлардан қарздорлар пластик карточкасидаги пуллар рухсатсиз ечиб олинади


          Турар жойга прописка қилинган вояга етган шахслар коммунал тўловлар бўйича уй мулкдори билан биргаликда жавобгар ҳисобланади

          Шавкат Мирзиёев “Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.
          Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинди.
          Фармонга асосан прокуратура органларида бир қатор янги бошқармалар ташкил этилиб, айримлари тугатилмоқда.  Шу билан биргаликда Бош прокурорга юридик ихтисосликка эга бўлмаган юқори малакали  мутахассисларни прокуратура органларига ишга олиш ҳуқуқи берилмоқда.
          "Сувоқова" ва "Сувсоз" давлат корхоналарида 2852 та штат қисқартирилиб, Мажбурий ижро б ... Читать дальше »


Ies_92uz | 16 Фев 2018 (17:30) | 129 | | 0


Тошкентда Тожикистон элчихонаси учун 1 гектар ер ажратилади


        Яқин вақт ичида Душанбеда ҳам Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонасини қуриш учун ер ажратилади.

        Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи арафасида Тожикистоннинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонасини қуриш учун 1 гектар ер ажратилади. Бу ҳақда Азия Плюс хабар бермоқда.
 
          Ўзбекистон томонидан Тошкент марказидан 1 гектар ер ажратилади ва бу Тожикистон элчихонаси биноси, дипломатлари учун уй-жой, дипломатик ваколатхона учун керакли бўлган бошқа объектлар қурилиши режалаштирилган.
 
             Мазкур ташкилий масалалар ва ободонлаштириш ишлари Тожикистон бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.
 
             Маълум қилинишича, яқин вақт ичида Душанбеда ҳам Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонасини қуриш учун ер ажратилади. ... Читать дальше »


Ies_92uz | 16 Фев 2018 (17:28) | 99 | | 0


Ислом Каримовнинг кенжа қизи нега хорижда қоляпти?


         Бу орада Лола Каримованинг айрим сабабларга кўра, отасининг қабрини кўргани кела олмаслиги ҳақидаги гаплари кўпчиликнинг яна эътиборини тортди. Каримова-Тилляева қаерда, нима билан банд?

        Ўзбекистон     Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси,  Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти Лола Каримова-Тилляева жорий йилнинг 3 февралидан бошлаб, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили сифатидаги фаолиятини якунлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
         Лола Каримова 30 январь куни отаси – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан мамлакат бўйлаб ташки ... Читать дальше »


Ies_92uz | 16 Фев 2018 (17:27) | 240 | | 0


Факт: Неймар барибир “Реал” футболчисига айланади


Маълумки, “Реал” Роналду ўрнига энг яхши номзод сифатида Неймарни танлаган.

 

“ПСЖ” клуби ҳужумчиси Неймар Испанияга қайтади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
 
Нашрнинг ёзишига кўра, бразилиялик футболчи 2019 йилда Мадриднинг “Реал” клубига ўтади.
 
Футболчини Париждан кўра Мадриддаги шарт-шароитлар қизиқтирмоқда. Шунингдек, Неймар Франция чемпионатини Испаниядан кучсиз ҳисобламоқда.
 
“Реал” клуби президенти Флорентино Перес Неймарни “Барселона”га ўтишига қадар сотиб олиш имкониятларини кўриб чиққан.
 
Лекин “Барселона” уддабуронлик қилиб, Неймарни “Сантос”дан арзон-гаровга илиб кетиб, уни “ПСЖ”га 222 миллион евро эвазига сотиб юборди.
 
Маълум бўлишича, “Реал” вакиллари етакчиси Криштиану Роналдуни 35 ёшга тўлишини кутишади ва шундан сўнг Неймар вариа ... Читать дальше »


Ies_92uz | 15 Фев 2018 (12:24) | 456 | | 0


Қиролича Елизавета II кетса, унинг ўрнига ким ўтиради?


Номзодлар кўп, лекин қирол битта бўлади.

 

Бугун, 13 февраль куни Ҳамдўстлик миллатлари ҳозирги Бирлашган Қироллик қироличаси Елизавета II кетса, унинг ўрнига ким ўтиришини муҳокама қилишга киришди.
 
Маълум қилинишича, Ҳамдўстлик миллатлари бошқарувчисини тайинлаш осон ҳал бўладиган масала эмас, чунки, бу унвон наслдан наслга ўтмайди, табиийки, қиролича ўладиган бўлса Уэльс шаҳзодаси Чарльз ўз ўзидан қирол бўлиб қолмайди. Монарх алмашганда Британия тахтининг янги эгасини аниқлаш учун Ҳамдўстлик мамлакатлари лидерлари айнан кимни янги қирол ёки қиролича қилиб тайинлашни келишиб олишлари керак.
 
ОАВ маълумотига кўра, Ҳамдўстлик миллатларида махсус гуруҳ яратилган бўлиб, у бирлашувни бошқариш ҳамда апрелда 92 ёшини қаршиловчи амалдаги қиролича Елезавета II нинг ўлимидан кейинги юзага келувчи эҳтимолий ишлар билан боғлиқ саволлар билан шуғулланади.
 
Махсус гуруҳ ўз таҳлилларини апрелда, Ҳамдўстлик миллатлари лиде ... Читать дальше »


Ies_92uz | 14 Фев 2018 (12:16) | 205 | | 0


Ўзбекистон янги тарихида улкан бурилиш: Депутатлар сўрови ҳукумат қарорини бекор қилишга сабаб бўлиши мумкин


«Автотест»нинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Қодир Жўраев, Расул Кушербаев, Қобил Носиров ҳамда Акмал Умрзоқовларнинг ҳукуматга ўз қарорини бекор қилиш бўйича юборган мурожаатида кўтарилган масала ижобий ечим топмоқда.
 
Сешанба куни Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" каналида вазирлик томонидан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича «Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланаётгани ҳақидаги хабар шундан далолат бермоқда.
 
Лойиҳада ҳайдовчиларни тайёрлаш ва малакаси ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб берадиган барча хўжалик юритувчи субъектларга бериш кўзда тутилмоқда.
 
Шунингдек, юридик шахсларга тегишли автотра ... Читать дальше »


Ies_92uz | 14 Фев 2018 (12:16) | 188 | | 0


“Қироллик клуби” Неймар ва “ПСЖ”га қарши ўйин учун 24 нафар футболчини танлади


“Реал” – “ПСЖ” учрашуви бугун, 15 февраль кунига ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.

 

Хабарингиз бор, Мадриднинг “Реал” клубини бугун, 14 февраль куни Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган “ПСЖ”га қарши жиддий ўйин кутиб турибди.
 
“Қироллик клуби” бош мураббийи Зинеддин Зидан мазкур ўйинда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар қайдномасига 24 нафар футболчини киритди.
 
Қуйида улар билан танишишингиз мумкин:
 
Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Кико Касилья, Лука Зидан.
 
Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Хесус Вальехо, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо, Марсело, Тео Эрнандес, Ашрак Ҳакими.
 
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Карлос Касемиро, Маркос Льоренте, Марко Асенсио, Иско, Матео Ковачич, Дани Себальос.
 
Ҳужумчилар: Криштиану Роналду, Ка ... Читать дальше »


Ies_92uz | 14 Фев 2018 (12:15) | 201 | | 0


Самарқанд вилоятидаги “Каттақўрғон пахта тозалаш” заводида газ портлади. Қурбонлар бор


Бино ичида бўлган завод ишчилари – А.Хўжаев ва А.Арзиқуловлар воқеа жойида вафот этган.

 

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида 12 февраль куни соат 16.00 ларда Зомин кўчасида жойлашган “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖнинг пахта хом ашёсини қуритишга мўлжалланган иссиқлик ишлаб чиқариш цехида портлаш содир бўлган.
 
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.
 
Хабарда қайд этилишича, цехда ўрнатилган печнинг қувирларидан табиий газ сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган. Натижада газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлиши оқибатида бинонинг девори, том қисмидаги темир панжараси ва бетон плиталари қулаб тушган.
 
Бино ичида бўлган завод ишчилари – А.Хўжаев ва  А.Арзиқуловлар воқеа жойида вафот этган.


Ies_92uz | 14 Фев 2018 (12:12) | 171 | | 0


"Миллион" қоқ иккига бўлинди. Даврон Кабулов жамоани тарк этганлар ҳақида нима дейди?


Даврон Кабулов бошчилигидаги "Миллион"нинг янги жамоаси янгм концерт дастури кунларини маълум қилди. Жамоа жорий йилнинг 30-31 март, 1-5 апрель кунлари "Истиқлол" санъат саройида навбатдаги концертини тақдим этади.

Концерт афишасида жамоа аъзолари Отабек Мирзахолов, Умид Умаров, Шаҳло Зоирова ҳамда Аҳмад Темуровнинг суратлари йўқ. Бу эса улар концертда иштирок этмаслигига ишора. Даврон Кабулов эса ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали буни изоҳларкан, номлари қайд этилган тўрт киши жамоани тирикчилик важи билан тарк этганига тўхталади. 

"Олдиндан айтаман, мазкур концертда жамоамизнинг сиз кўриб ўрганган таркибини кўрмайсиз. Турли сабабларга кўра, Умид Умаров, Отабек Мирзахолов, Шаҳло Зоирова ва Аҳмад Темуров жамоани тарк этишди. Улар хақида яхши ёки ёмон фикр билдирмайман. Ҳамманинг ўзига инсоф берсин. Асосийси, жамоанинг Миркомил ва Алишер каби устунлари, тирикчилик баҳона виждонига қўшиб дўстини сотиб юбормайдиган Уми ... Читать дальше »


Admin | 13 Фев 2018 (23:47) | 1566 | | 0


Адлия вазирлиги: Тошкент шаҳри ва вилоятидаги паспорт тизими ва прописка масалалари бўйича қарорлар лойиҳаси тайёрланди


Лойиҳада Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловларни бекор қилиш кўзда тутилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан қабул қилинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида Тошкент шаҳри ва вилоятида прописка билан боғлиқ янгича ёндашувларни амалга татбиқ этиш белгиланган эди.
 
Шундан келиб чиқиб Адлия вазирлиги томонидан қарорлар лойиҳаларида кўпчиликни ўйлантираётган масалаларга эътибор қаратилган.
 
Лойиҳаларда, хусусан:
 
- паспорт олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бартараф қилиш;
 
- доимий ёки вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмаган) фуқароларни ишга қабул қилишни рад этиш бил ... Читать дальше »


Ies_92uz | 13 Фев 2018 (18:08) | 139 | | 0


Бугун “аждарлар” ОЧЛдаги юришларини бошлашади


Учрашув Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 18:45 да бошланади.

 

Бугун, 13 февраль куни Қаршининг “Насаф” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида илк ўйинини ўтказади.
 
“Насаф” гуруҳ босқичига саралаш ўйини орқали етиб келди. “Аждарлар” плей-офф учрашувида Иорданиянинг “Ал-Файсали” жамоаси устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳ босқичи ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
 
Жамоа бугун ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дастлабки ўйинини ўтказади. Мазкур баҳс сафарда, Эроннинг “Персеполис” жамоасига қарши бўлиб ўтади.
 
Учрашув Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 18:45 да бошланади.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси гуруҳ босқичининг дастлабки учрашувида ўз майдонида БААнинг “Ал-Ваҳда” жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятг ... Читать дальше »


Ies_92uz | 13 Фев 2018 (18:07) | 114 | | 0


Саккиз йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистон-Тожикистон чегара-божхона пости иши қайта тикланди


Бу ерда аҳолига соддалаштирилган тартибда чегарадан ўтиш тизими жорий қилинди.

 

Фарғона вилояти Бешариқ туманида халқаро мақомга эга бўлган “Андархон” чегара-божхона пости очилди.

Бу ерда аҳолига соддалаштирилган тартибда чегарадан ўтиш тизими жорий қилинди. Эндиликда бу ерда телеграмма ва таклиф хатисиз бемалол ҳаракатланиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Тожикистон чегарасида жойлашган “Андархон” чегара-божхона пости бундан саккиз йил олдин ёпилганди.


Ies_92uz | 12 Фев 2018 (15:42) | 285 | | 0


Саакашвили: “Менинг бувам Сталинни қутқариб қолган”


Сиёсатчининг сўзларига кўра, у яқинда Сталин ҳақидаги фильмни томоша қилган ва бу ҳикоя унинг ёдига тушган.

 

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили буваси Сталинни қандай қилиб қутқариб қолгани ҳақида айтиб берди.
 
Сиёсатчининг сўзларига кўра, у яқинда Сталин ҳақидаги фильмни томоша қилган ва бу ҳикоя унинг ёдига тушган.
 
Саакашвили бир пайтлар подшоҳ ҳарбийлари Сталиннинг уйига кириб, унинг ҳамма нарсасини мусодара қилгани ва уйдагиларини қамоққа олаётганида буваси Тамара уни қутқариб қолганини айтиб берди.
 
“Бунинг ўрнига кейинчалик Сталин миннаддорлик белгиси сифатида бувамнинг отаси ва укасини ўлдиртирган”, дейди у.
 
Маълумот ўрнида, Сталин ҳақидаги фильм жорий йилнинг 25 январь куни Россия кинотеатрларида қўйилиши керак эди. Бироқ бунга мутасадди ташкилотлар томонидан тақиқ қўйилгани боис фильм экранларга чиқмай қолди.


Ies_92uz | 12 Фев 2018 (15:41) | 174 | | 0


Насиба Қосимованинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ бўйича суд иши тўхтатилди. Тергов нохолис бўлганмиди?


“Qalampir.uz” мазкур ишнинг ортидан тушиб, тергов жарёнларини қанчалик холис олиб борилганини, суднинг одилона ва адолатли ўтказилаётганини текширишга киришди.

 

Аввалроқ, 2016 йилнинг 22 март куни Тошкент шаҳри Бодомзор йўли ва Бодомзор 8-тор кўчалари кесишмасида рўй берган ЙТҲнинг тафсилотларини эълон қилган эдик. Уч фарзанднинг онаси Насиба Қосимованинг вафотига сабаб бўлган ушбу ЙТҲнинг тергови якунланиб, Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилган. Бир неча ойдирки, ушбу иш Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида кўрилмоқда.
 
“Qalampir.uz” мазкур ишнинг ортидан тушиб, тергов жарёнларининг қанчалик холис олиб борилганини, суднинг одилона ва адолатли ўтказилаётганини текширишга киришди.
 
Айни дамда марҳума Насиба Қосимованинг оила аъзолари, яқин қариндошлари ва ушбу ЙТҲга гувоҳ бўлганлар, хусусан Бодомзор маҳалласида истиқомат қилувчи Ниғмат Аҳмаджонов билан мулоқотни йўлга қўйганмиз.
... Читать дальше »


Ies_92uz | 12 Фев 2018 (15:40) | 275 | | 0


Бугун “Локомотив” ОЧЛдаги юришини бошлайди


“Локомотив” стадионида ўтказиладиган ўйин соат 16:00 да бошланади.

 

Бугун, 12 февраль куни Осиё чемпионлар лигасида янги мавсум старт олади.
 
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бугун турнирдаги илк ўйинини ўтказади.
 
Ушбу ўйинда “Локомотив” футболчиларига Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Ваҳда” жамоаси рақиблик қилади.
 
“Локомотив” стадионида ўтказиладиган ўйин соат 16:00 да бошланади.
 
ОЧЛ-2018. “B” гуруҳи. 1-тур
12 февраль. Тошкент. “Локомотив” стадиони. 16:00
“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Ал-Ваҳда” (БАА)
Бош ҳакам:  Тожо Минору (Япония)
Қанот ҳакамлари:  Очи Шинжи ҳамда Такаги Такуми (Япония).
Тўртинчи ҳакам:  Чоримурот Қурбонов (Туркманистон).
Ҳакамлар назоратчиси:  Иноят М ... Читать дальше »


Ies_92uz | 12 Фев 2018 (15:40) | 63 | | 0


Фотожамланма: “Супер ой” ҳодисаси пайти олинган ақлбовар қилмас суратлар


        “Супер ой” ҳодисасини кўра олмаган кишилар ушбу суратлардан шунчаки завқланишади.

 

          Аввалроқ, инсоният 149 йилдан кейин юз берган “Супер ой” ҳодисасини 31 январь куни кўриши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
 

 
           Кўк рангли ёғдуга эга бўлган ойни Ер юзининг Шимолий Россия, Шарқий Осиё, Австралия, Яқин Шарқ ва АҚШнинг ғарбий ҳудудида яшовчи аҳоли яқиндан кузатиш имконига эга бўлган.
 

 
           Бу ҳодиса давомида Ой одатдагидан 30 фоизга кўпроқ порлоқ кўринади.
 

&n ... Читать дальше »


Ies_92uz | 10 Фев 2018 (18:24) | 553 | | 0


Бокс. “Uzbek Tigers” мавсумни мағлубият билан бошлади, Термиз жавоб зарбасини кутмоқда


Кубалик боксчилар йирик - 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

 

Бугун, 10 февраль куни “Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг саккизинчи мавсумида илк жангини ўтказди.
 
       Янги мавсумда “America” гуруҳида жангларини ўтказадиган ўзбекистонлик боксчилар учун мавсум осон бошлангани йўқ.
        Афсуски, ўтказилган бешта жангнинг барчасида ўзбекистонлик боксчилар имкониятни бой бериб қўйдилар. Якунда кубалик боксчилар йирик - 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
 
        Тўқнашувда ҳисоблар қуйидагича кўриниш олди:
 
-52 кг: Йозбани Виета - Худойназар Файзов 3:0
 
-60 кг: Лазарио Альварес Эстрада - Шунқор Абдурасулов 3:0
 
-69 кг: Рониель Иглесиас - Маҳмуд Ғоипов 3:0
 
-81 кг: Хулио ла Круз - Мадиёр Саидраҳимов 3:0
 
+91 кг: Хосе Лардует Гомес - Ба ... Читать дальше »


Ies_92uz | 10 Фев 2018 (18:22) | 232 | | 0


АҚШ энди Хитойдан ҳимояланмоқда


     АҚШ қўшинлари борган сари Осиёни эгаллаб олмоқда.  АҚШ ўзининг Яқин Шарқдаги қўшинининг бир қисмини Шарқий Осиёга юборади, бу ҳақда 9 февраль куни “Wall Street Journal” нашри хабар берди.
      АҚШ Шарқий Осиёдаги қўшинлари сонини кўпайтиришининг асосий сабаби қилиб Хитойдан келувчи таҳдидни кўрсатмоқда.
      Нашp берган маълумотга кўра, ҳозирда 50 минг америкалик ҳарбийлар Японияда, 30 мингга яқини – Жанубий Кореяда ва 7 мингтаси АҚШнинг Тинч океанидаги энг йирик базаси Гуамда жойлаштирилган. Қўшимчасига, АҚШ              Ҳарбий Кучлари Гуамга ҳар қандай ҳолатда тезкор чора кўрувчи денгиз пиёдаларини ҳам юбориш ниятида.
      Нашр қўшмича қилишича, бу Россия ва Хитойни асосий таҳдид деб келтирган Оқ уй томонидан тақдим этилган миллий хавфсизлик стратегиясини амалга оширишнинг дастлабки қадами бўлади.
        ... Читать дальше »


Ies_92uz | 10 Фев 2018 (18:21) | 304 | | 0


Фотофакт: Роҳине мусулмонларининг қирғин қилингани ҳақида далилий сурат пайдо бўлди


       Фотосуратда камерага қараган ҳолда бир-бирига боғлаб қўйилган 10 киши тасвирланган.

       Аввалроқ, Мьянманинг Роҳине ҳудудидаги мусулмонлар маҳаллий аҳоли ҳужумига учрагани ҳақида хабар берган эдик.
       Ўтган йилнинг сентябрь ойида 10 нафар роҳинеларнинг қатл қилиниши олдидан туширилган даҳшатли суратлари пайдо бўлди. Бу ҳақда “SKY news” нашри хабар бермоқда.
        “Reuters” ахборот агентлиги томонидан олиб борилган текширувлар натижасида чиқарилган фотосуратларда камерага қараган ҳолда бир-бирига боғлаб қўйилган 10 киши тасвирланган.


 
       Улар  ўтган йилнинг 2 сентябрь куни эрталаб Инн Дин қишлоғига келган маҳаллий жангчилар ҳужумидан қочиб кетишга уринган кишилардир.
      ... Читать дальше »


Ies_92uz | 10 Фев 2018 (18:20) | 362 | | 0


Ўзбекистондаги барча хонандалар лицензиядан маҳрум этилади, агар...


Бундан буён “фалончи хонанданинг ярим ялонғоч либосда чиққан клипини канал раҳбарияти биздан берухсат қўйиб юборган” деган баҳоналарга ҳам ўрин қолмайди.

 

Аввалроқ, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузурида Клиплар кенгаши тузилиши, бундан буён хонандалар ТВ экранлар учун тайёрлаётган клиплари сценарийсини ушбу Кенгаш билан муҳокама қилиши кераклиги ҳақида хабар берган эдик.
 
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ваъда қилинган Клиплар кенгаши ўз ишини бошлади. Бу ҳақда таҳририятимизда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров хабар берди.
 
Абдуқаҳҳоровнинг маълум қилишича, эндиликда ҳар бир хонанда клипини суратга олдириб бўлгач, уни ТВ эфирларига беришдан аввал Клиплар кенгашига тақдим этади. Ҳайъат аъзолари топширилган клипларни телеэфирларга беришни маъқул топсалар, клиплар намойишига рухсат берилади. Йўқса, тақиқ қўйилади. Хоҳловчилар клиплар сура ... Читать дальше »


Ies_92uz | 08 Фев 2018 (10:30) | 1045 | | 0


Соҳта шифокор 33 кишига ОИВ инфекциясини юқтирди


У укол қилган беморлар қайта текширувдан ўтказилгач уларда ОИВ инфекцияси борлиги аниқланган.

 

Ҳиндистонда соҳта шифокор укол қилишда эски шприцдан фойдаланиб 33 кишига ОИВ инфекциясини юқтирди.
 
Шимолий Ҳиндистоннинг Бангармау шаҳридан амалиёт ўташ учун келганман, деб ўзини таништирган Ражендра Кумар грипп ва иситма каби енгил касалликлар билан оғриган қишлоқдаги кишиларни пулга даволай бошлайди.
 
Нега шифохонага бормасдан бу амалиётчига учрашдингиз, дея сўралганда қишлоқдагилар унинг атиги 10 рупияга укол қилиб қўйишини айтишган.
 
У бир шприцдан бир неча маротаба фойдаланиши натижасида беморларга ОИВ инфекциясини юқтирган.
 
Шаҳар шифохонаси вакиллари  Ражендра Кумар укол қилган беморларни битталаб қайта текширувдан ўтказган ва 38 кишида ҳавфли ... Читать дальше »


Ies_92uz | 08 Фев 2018 (10:28) | 320 | | 0


“Форбес”да илк маротаба крипто-миллиордерлар рўйхати берилди


Журнал илк бора криптовалюта натижасида бойлик орттирган кишилар рўйхатини тузиб чиқди.

 

“Форбес” журнали илк маротаба криптовалютадаги операциялари натижасида бойиган миллиардерларнинг рўйхатини тузди.
 
Криптовалюта рақамли валютанинг бир тури бўлиб, уни яратиш ва бошқариш криптографик усулларга таянади.
 
Криптовалюта бозорида тезлашган рақамли ҳисоб-китоблар натижасида иштирокчилар ё катта маблағ ишлаб олади, ёки йўқотади.
 
 Журнал рўйхатида биринчи ўринни Крис Ларсен эгаллади. У “Ripple” тўлов тизимлари хизмати раҳбари ҳисобланади ва унинг бойлиги 8 миллиард долларни ташкил этади
 
“Ethereum” компанияси асосчиси Жозеф Лавин иккинчи ўринни банд қилган. Унинг бойлиги 5 миллиард доллар дея ҳисобланмоқда.
 
Учинчи ўринни “Binance” криптовалюта биржаси ҳўжайини Чанпен Чжао эгаллади. Унинг бойлиги криптовалютадан сўнг 2 ... Читать дальше »


Ies_92uz | 08 Фев 2018 (10:28) | 271 | | 0


Путин президентликка номзод гувоҳномасини олди


Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра Владимир Путин сайловолди компанияси учун январь ойининг охиригача 71 миллион рубль сарфлаган.

 

Владимир Путин президентликка номзод гувоҳномасини олди, дея РИА Новсти хабар беради.
 
Гувоҳномани давлат бошлиғининг ишончли вакили Сергей Кабышев топширди. Унинг таъкидлашича, Владимир Путинга учинчи бор  номзодлик учун рўйхатга олинган гувоҳномани топшириши. Чунки хизмат вазифасини бажараётганлиги боис шахсан унинг ўзи рўйхатга олиш жойига бора олмайди.
 
Марказий сайлов комиссияси Путиннинг декларациясини ҳам эълон қилди. Унинг олти йилдаги умумий даромади  38,5 миллион рублни ташкил эган.
 
Декларацияда даромадларнинг манбаалари ҳам алоҳида кўрсатилиб ўтилган. Яъни, ойлик маоши, харбий нафақаси ва банкдаги омонатларнинг фоизидан тушган даромадлар.
 
Кўчмас мулклардан Санкт-Петрбургдаги майдони 77 ва 18 квадрат метр бўлган квартир ... Читать дальше »


Ies_92uz | 08 Фев 2018 (10:27) | 249 | | 0


Роналдудан сўнг Instagram’да “Like” бўйича янги рекорд ўрнатилди


Instagram тарихида энг кўп “Like”ларга эга бўлган постлар айнан фарзандлар туғилиши билан боғлиқ.

 

Бугунги кунда Instagram ижтимоий тармоғи 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган барчани ўзига мафтун этаётгани сир эмас. 2010 йилда ишга туширилган хизмат турида “Like”лар бўйича янги рекорд қайд этилди.
 
Америкалик модель Кайли Женнернинг пости Instagram тарихидаги энг оммабоп суратга айланди.
 
Модель 6 февраль куни тушдан сўнг 1 февраль куни дунёга келган қизалоғининг фотосуратини жойлаганди. Бу пост жойланганига 1 сутка тўлмасидан 14 миллион “Like” тўплади. Кайли Женнернинг кузатувчилари сони эса 103 миллионни ташкил этади.
 
20 ёшли Кайли Женнер “Forbes” журнали томонидан 30 ёшгача бўлган энг кўп даромад олувчи машҳур кишилар рейтингининг кучли ўнталигига киришга ҳам муваффақ бўлган.
 
Instagram тарихида энг кўп “Like”ларга эга бўлган постларнинг ... Читать дальше »


Ies_92uz | 08 Фев 2018 (10:27) | 518 | | 0


Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш 2 баробарга оширилади


       Иқтисодиёт вазирлиги 2017-2021 йилларда кўмир саноатини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тасдиқланганини маълум қилди.

      Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш 2021 йилгача икки баробар оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги расмий сайти хабар бермоқда.
      Вазирлик маълумотларига кўра мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши сабаб кўмир ёқилғисига бўлган талаб ошиб бормоқда.
       2017 йилда республикада кўмирга бўлган талаб 4,8 млн тоннани ташкил этиб, бу эҳтиёж тўлиқ қопланган.
       Иқтисодиёт вазирлиги 2017-2021 йилларда кўмир саноатини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тасдиқланганини маълум қилди.
       Дастургa  кўра, 2021 йилга келиб Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш ҳажми 11 млн тоннани ташкил қилади. Бу ҳозирги кўрсатгичдан икки баробарга кўп дегани.
&nbs ... Читать дальше »


Ies_92uz | 05 Фев 2018 (10:07) | 112 | | 0


Фотожамланма: Биз билган машҳур кишиларнинг ғаройиб суратлари


Фотожамланма: Биз билган машҳур кишиларнинг ғаройиб суратлари

 

         Дунёга машҳур кишиларнинг болалиги, мактаб даври ёки тасодифан тушган расмлари барчани қизиқтиради, албатта.

 

        Биз машҳур ижодкорларнинг болалиги ва мактаб давридаги расмларини кўрмаган бўлсак, уларнинг қандай кўринишда бўлганлиги бизни, албатта, қизиқтиради. Қуйида сизу бизга таниш кишиларнинг ғаройиб суратлари жамланган.
 
        1.Сергей Есенинни ҳеч ким кексайган ҳолда тасаввур қилолмаса керак. Аммо унинг ўғлининг сурати бунга ёрдам беради.


 
2.Рим папаси Францискнинг ўсмирлиги.

... Читать дальше »


Ies_92uz | 05 Фев 2018 (10:06) | 641 | | 0


“Ўзбекэнерго” истеъмолчилар билан Telegram орқали алоқа ўрнатади


         Энди истеъмолчилар “Ўзбекэнерго” АЖдаги янгиликлардан ижтимоий тармоқ орқали хабардор бўлиши ва ўзларининг мурожаатларини йўллашлари мумкин бўлади.

        “Ўзбекэнерго” АЖ раҳбарияти ҳамда истеъмолчилар ўртасида қулай ва енгил алоқа ўрнатиш мақсадида Telegram мессенжерида жамиятнинг канали очилди. 
        Эндиликда истеъмолчилар Telegram ижтимоий тармоғидаги “Ўзбекэнерго билан мулоқот” каналидан керакли маълумотларни олиши ва ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин бўлади. 
        Истеъмолчилар “Ўзбекэнерго” АЖ раҳбариятига ўз мурожаатларини Telegram мессенжеридан @uzbekenergo_admin линкини топиб  йўллашлари мумкин.
        Йўлланган мурожаатлар шахсан “Ўзбекэнерго” АЖ бошқарув раиси назорат ... Читать дальше »


Ies_92uz | 05 Фев 2018 (10:03) | 671 | | 0


Сардор Рашидов расман Ўзбекистонга қайтди


          Тажрибали футболчи “Локомотив” билан бир йиллик шартнома имзолади.

         Янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтираётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби бугун яна бир маҳоратли футболчи билан шартнома тузди.
 
         Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов эндиликда мамлакат чемпиони шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда “Локомотив” клуби Матбуот хизмати хабар берди.
          Бугун томонлар ўзаро келишув асосида бир йилга мўлжалланган шартномага имзо чекишди.
          Шу тариқа, Сардор Рашидов “Локомотив” янги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган олтинчи футболчига айланди.
           Эслатиб ўтамиз, Сардор Рашидов илгари “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Ал Жаиш” ва “ ... Читать дальше »


Ies_92uz | 05 Фев 2018 (10:01) | 392 | | 0


Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан аввал чорак финалга чиқиб бўлди


         3-тур учрашувида Ўзбекистон Японияга қарши баҳс олиб боради.

        Хитой Тайпейида давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионати иккинчи тур учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
 
         Гуруҳдаги иккинчи жуфтликда Япония терма жамоаси Жанубий Кореяни 5:2 ҳисобида таслим этди. Шу тариқа Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари муддатидан аввал чорак финалга йўл олишди. 5 февраль куни бўлиб ўтадиган 3-тур учрашувида Ўзбекистон Японияга қарши баҳс олиб боради. Бу ўйин гуруҳда қайси жамоа биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллашини аниқлаб беради. Гуруҳ ғолиби чорак финалда “А” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши майдонга тушади. “А” гуруҳида Хитой Тайпейи, Малайзия, Баҳрайн ва Вьетнам терма жамоалари жойлашган. 2-турдан сўнг мусобақ ... Читать дальше »


Ies_92uz | 04 Фев 2018 (12:23) | 187 | | 0


Фото: Зидан бугунги ўйин учун 19 нафар футболчини танлади


           Рўйхатга аввалроқ жароҳатланган жамоа сардори Серхио Рамос ҳам киритилди.

           Мадриднинг “Реал” клуби бугун, 3 февраль куни Испания чемпионатининг 22-тур доирасида “Леванте” майдонига сафар уюштиради. 
           “Қироллик клуби” бош мураббийи Зинеддин Зидан мазкур учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган 19 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди. 
            Рўйхатга аввалроқ жароҳатланган жамоа сардори Серхио Рамос киритилди.
            Шунингдек, кичик жароҳати борлиги сабаб ўйинни ўтказиб юбориши мумкин бўлган Криштиану  Роналдунинг ҳам бугунги ўйинда иштирок этиш эҳтимоли юқори.
           

            Қуйида улар билан танишишингиз мумкин:

... Читать дальше »

Ies_92uz | 04 Фев 2018 (12:21) | 301 | | 0


1 2 3 ... 76 77 »