Аҳмет Демир “Чорсу” меҳмонхонаси реконструкциясининг кечикиш сабабини очиқлади!


Автор: sevara / Дата: 29-01-2019, 11:15 / Просмотров: 226

Тадбиркор меҳмонхона реконструкцияси йўлида айрим муаммолар борлигини қайд этган.
Тошкент шаҳри марказидаги “Чорсу” меҳмонхонасини реконструкция қилиш ишлари билан туркиялик инвестор Аҳмет Демир шуғулланаётгани ҳақида хабар тарқалганди.
 
Маълумотларга кўра, 1,1 миллион ўринли меҳмонхона тармоқларига эга “Marius” компанияси мутахассислари кўмагида мукаммал лойиҳа яратилган ва 2019 йил якунига қадар қурилиш ишлари ниҳоясига етиши кўзланган.
 
Аммо бугунги кунга келиб меҳмонхонанинг ташқи кўринишидан катта ўзгаришлар бўлаётганини сезиш қийин. Меҳмонхона реконструкция ишлари нима учун тўхтаб қолди? Бунга ким тўсқинлик қилмоқда? Бу саволларга Ахмет Демир “Халқ сўзи” нашрига берган интервьюсида жавоб берди.


 
Тадбиркор меҳмонхона реконструкцияси йўлида айрим муаммоларга дуч келаётганини қайд этган.
 
“Айрим муаммолар бор. Энг катта муаммоимиз эса – қоғозбозлик. Масалан, бир пайтлар айтиб ўтганимдек, бизга қўшимча ер керак. Чунки меҳмонхона камида тўрт юлдузли бўлиб, 350 та хонадан иборат бўлади. Хорижлик ҳамкорларимиз бундай йирик иншоотда намунали хизмат кўрсатиш учун 2 гектарлик майдон камлик қилишини айтишганди. Шундан сўнг биз Тошкент шаҳар ҳокимияти ва бошқа мутасаддиларга қўшимча ер майдони ажратиш бўйича мурожаат этгандик. Натижада яна 3 гектар ер қўшиб берилишини ваъда қилиниб, бу ҳақда давлат раҳбарининг қарори ҳам чиқди. Аммо ўша қарор ҳануз бажарилганича йўқ. Бунинг оқибатида ишимиз сустлашган, энг ёмони, банкдан кредит ололмаяпмиз. Банкка иккита кадастр ҳужжатини кўтариб бориб, кредит сўрасам, “Бизнес-режангизда кўрсатилган мана бу ҳудуднинг ҳужжати қани?” дейишади. “Мутасадди идоралар кейин қилиб берар экан”, дейман. Аммо улар ҳам четдан келмаган, шу юртнинг фуқаролари. Яхши билишадики, “Кейин қилиб берилади”, дегани баъзан “Ҳеч қачон қилиб берилмайди”, деганини англатади”, дейди Ахмет Демир.
скачать dle 12.1