Ўзбекистондаги муштлашув Қозоғистонда нотўғри талқин қилинди!


Автор: Sevara / Дата: 29-01-2019, 11:14 / Просмотров: 176

Ижтимоий тармоқларда бир нечта одамнинг шафқатсиз уришаётгани тасвирланган видео тарқалганди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳолат Наманган вилояти Норин туманидаги Қўрғонча МФЙ ҳудудида юз берганини маълум қилганди.
 
Шафқатсиз муштлашув тасвирланган видео қўшни Қозоғистон ҳудудида ҳам тарқалган. Аммо ундаги жанжал бироз бошқачароқ таърифланган. Видеога кўплаб финтернет фойдаланувчилари ўзбеклар қозоқларни калтаклаяпти деб изоҳ қолдирган.
 
Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога изоҳ бериб, воқеа Наманган вилоятида юз берганини маълум қилган.
 
“Ҳодиса Ўзбекистон Республикасининг Наманган вилояти ҳудудида ушбу мамлакат фуқаролари ўртасида бўлган”, дейилади Қозоғистон ИИВ хабарида.
 
Мазкур видеога миллий айирмачиликка сабаб бўлувчи изоҳлар ҳам қолдирилган. Вазирлик ёлғон ахборотлар тарқатиш ва миллатлар орасида айирмачилик келтириб чиқарганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш кўзда тутилганини эслатиб ўтган.скачать dle 12.1