Голливудлик қайлиғи билан Тошкентга келган модель аэропортда ушланди


Автор: Sevara / Дата: 29-01-2019, 11:13 / Просмотров: 195

29 ёшли Непомнящая Тошкентга қаллиғи - кинопродюсер Майкл Грэйси билан учиб келган.
Қатор халқаро оммавий ахборот воситалари Тошкент халқаро аэропортида жорий йилнинг 23 январь куни Лондондан учиб келган асли ўзбекистонлик топ-модель Надя Непомнящая қўлга олинган.
 
“У 5 соат ушлаб турилгач қўйиб юборилган. Унга чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун ушланиб қолингани ва жиноят иши очилганини айтганлар”, дейилади хабарда.
 
Қайд этилишича, 29 ёшли Непомнящая Тошкентга қаллиғи - кинопродюсер Майкл Грэйси билан учиб келган. У паспортида виза варақлари тўлиб кетгани сабабли уни хорижий паспортга алмаштириш учун Ўзбекистонга келгани айтилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
 
“2019 йил 23 январь куни фуқаро Н.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 2019 йилнинг 23 январь куни “Лондон-Тошкент” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган йўловчилар чегара назоратидан ўтказиш жараёнида, шу рейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, 1989 йил 16 июнда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турувчи Н.Н.га тегишли бўлган фуқаролик паспортида дунёнинг барча мамлакатларига чиқиш учун рухсатнома ёзуви “стикери”ни расмийлаштирмасдан, қонунга хилоф равишда, белгиланган тартибни бузиб, 2018 йил 9 августда Россия Федерацияси орқали Англия давлатига борганлиги аниқланган.
 
Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади прокуратуар ахборотида.
 
Маълумот учун: асли тошкентлик 29 ёшли Надя Непомнящая тўрт йилдан буён Лондонда яшаб келади. Унгача тўрт йил АҚШда моделлик қилган. Непомнящая сўнгги бор Ўзбекистонда тўрт йил аввал бўлгани қайд этиляпти.
 
“Чиқиш визаси муддати тугаганидан кейин учинчи давлатга чиққани учун унга жиноят иши очишяпти. У Москвада яшайдиган онасини кўргани тез-тез бориб турар эди”, деган унинг дугонаси.
 
Чиқиш визаси бўлмаган ёки муддати ўтган чиқиш визаси билан юрган ўзбекистонлик фуқаро Жиноят кодексининг 223-моддасига кўра, жиноий жавобгарликка тортилиб, минимал иш ҳақининг тўрт юз баробаригача жарима ва 3 йилгача қамоқ жазосини олиши мумкин.скачать dle 12.1