Ўзбекистонлик режиссёр 73 йиллик кино учун халқаро мукофотга сазовор бўлди


Автор: Sevara / Дата: 17-10-2018, 19:32 / Просмотров: 241

Фестиваль Италия пойтахти Рим шаҳрида бўлиб ўтди.
Италиянинг Рома шаҳрида  XIX Осиё фильмлари фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда 73 йил олдин суратга олган “Тоҳир ва Зуҳра” фильми учун, миллий ўзбек киносининг асосчиларидан бири, кинорежиссёр, бутун умрини кино санъатига бағишлаган Наби Ғаниев “Жаҳон киносига қўшган улкан ҳиссаси учун” махсус дипломига муносиб кўрилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги расмий сайти хабар бермоқда.
 
Фестивалда Ўзбекистон, Хитой, Вьетнам, Грузия, Эрон ва бошқа бир қатор Осиё мамлакатларидан жами 26 та фильм намойиш этилган. Улар қаторида 8 октябрь куни Рашид Маликовнинг “Сабот” ва 10 октябрь куни Наби Ғаниевнинг “Тоҳир ва Зуҳра” фильми намойиш этилган.


 
– Осиё фильмлари фестивалида 73 йил олдин ўзбек киносининг асосчиларидан бири, кинорежиссёр Наби Ғаниев суратга олган “Тоҳир ва Зуҳра” фильми танлаб олингани ва у Европа кино санъати усталарининг эътирофига сазовор бўлгани киночиликда тарихий фильмларга нисбатан объектив ёндашувнинг яна бир намунаси бўлди, – дейди “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев.скачать dle 12.1