Youtube фаолиятида оммавий узилиш кузатилди


Автор: Sevara / Дата: 17-10-2018, 19:31 / Просмотров: 463

Компания юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун фойдаланувчилардн узр сўраган.
Бугун, 17 октябрь куни дунёдаги кўплаб интернет фойдаланувчилари Youtube сайтига киришда муаммоларга дуч келди.
 
Машҳур интернет ресурсларини кузатиб борувчи Downdetector сайти маълумотларига қараганда муаммолар Тошкент вақти билан соат 6:00 да бошланган. Узилиш АҚШ, Австралия, Япония ва Европа мамлакатларида кузатилган.
 
Таъкидланишича, шикоятларнинг 44 фоизга яқини видео кўришдаги муаммолар ҳақида бўлса, яна 38 фоиз фойдаланувчи сайтга кира олмаган, 17 фоиз фойдаланувчи эса рўйхатдан ўтишда муаммоларга дуч келган.
 
“YouTube, YouTube TV ва YouTube Music’га киришдаги муаммолар ҳақида хабар берганингиз учун раҳмат. Биз бу муаммони ҳал қилиш устида иш олиб боряпмиз. Ечимини топишимиз билан маълум қиламиз”, дейилади Youtube’нинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.
 
Компания юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун фойдаланувчилардн узр сўраган.
 
Кейинроқ сайт муаммолар бартараф қилинганини маълум қилган.
 
“Биз яна сиз биланмиз! Сабрингиз учун раҳмат. Агар сизда ҳамон муаммолар бўлса, илтимос бизга хабар қилинг”, дейилади Youtube’нинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.
 
Youtube – Google 2005 йилда асос солган видеохостинг. Унда видеороликларни жойлаш, сақлаш, бағолаш ва муҳокама қилиш мумкин.скачать dle 12.1