“Макгрегор навбатга турсин” – Ҳабибнинг ким билан жанг қилишни хоҳлаётгани маълум бўлди


Автор: Sevara / Дата: 17-10-2018, 19:28 / Просмотров: 675

У енгилмас Мейвезер ҳам, реваншга шай Макгрегор ҳам эмас.
Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг амакиси Алекс Нурмуҳамедов жиянининг кейинги режалари ҳақида ўртоқлашди. У берган маълумотларга кўра, UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов кейинги жанглардаги рақиблари қаторига Конор Макгрегор кирмайди.
 
“Ҳабибга реванш қизиқ эмас. Ҳабиб Конор билан ҳар қандай пул эвазига жанг қилмайди. Уларнинг реванш таклиф қилаётганидан хабарим бор. Улар Ҳабибга жангга рози бўлса, 15 миллион доллар берилишини таклиф қилди. Аммо, у бунга кўнмади. Конор навбатини кутсин, бу орада бошқалар билан жанг қилиб турсин. Ҳабиб эса Тони Фергюсон билан жанг қилишни хоҳлайди, шундан сўнг у фаолиятини якунлайди”, дейди Алекс Нурмуҳамедов.
 
Аввалроқ, россиялик жангчи Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик боксчи Флойд Мэйвезерга қарши рингга чиқиш ниятида экани ҳақида хабар берган эдикскачать dle 12.1