18 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг


Автор: Sevara / Дата: 17-10-2018, 19:27 / Просмотров: 164

Эртага республикада қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди.
Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 18 октябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -2...0, кундузи +10...+12 даража атрофида бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, туман тушади.
 
Фарғона водийсида ҳаво кечаси -2...+3, кундузи +5...+10 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади ва туман тушади.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи +10...+15 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Эрталаб туман тушиши мумкин.
 
Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -1...+4, кундузи +10...+15 даражагача кўтарилади. 3-8.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи +8...+13 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -10...-5, кундузи 0...+5 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади ва туман тушади.скачать dle 12.1