Матёқуб Матчонов ўз курсисини сақлаб қолди


Автор: Sevara / Дата: 17-10-2018, 19:25 / Просмотров: 232

Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмаси яна қайтадан ташкил этилди.
“Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси” нодавлат нотижорат ташкилот сифатида қайта ташкил этилди. Бугунгача ташкилот раиси бўлиб ишлаган Матёқуб Матчонов ўз курсисини сақлаб қолди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 июлдаги “Миллий киноиндустирияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра “Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси” нодавлат нотижорат ташкилот сифатида қайта ташкил этилди.

Жорий йилнинг 16 октябрь куни “Алишер Навоий” номидаги киносаройнинг катта залида Уюшманинг илк конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқ артистлари, Республика санъат арбоблари, хизмат кўрсатган артист ва маданият ходимлари сингари давлат мукофотлари соҳиби бўлган санъаткорлар ва ёшлар биргаликдаги олиб бориладиган фаолият тўғрисида суҳбатлашдилар. Конференция кун тартибидаги масалалар очиқ ойдин, шаффоф тарзда амалга оширилди. Уюшманинг бошқарув, назорат органлари ёпиқ овоз бериш шаклида сайлаб олинди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр Матёқуб Матчоновни конференция аъзолари бир овоздан Уюшма раислигига сайладилар.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3176-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмаси ташкил этилиб, унга Матёқуб Матчонов раис этиб тайинланганди.
 
Уюшманинг асосий вазифалари миллий кинематография йўналишларини белгилаш, янги бадиий жамоалар тузиш, бой анъаналарга таянган ҳолда жаҳон андозалари даражасидаги замонавий миллий кино санъати мактабини яратиш, ўзбек арбоблари, етук кино мутахассислари тажрибасини оммалаштиришдан иборатдир.
 
Маълумот ўрнида, Матёқуб Матчонов 1956 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
 
У актёрлик фаолиятини 1985 йилда “Ёш гвардия” ҳозириги Ўзбек давлат драма театрида бошлаган.скачать dle 12.1