Кўп йиллар тақиқда бўлган Шерали Жўраев 25 йил деганда АҚШга борди


Автор: Sevara / Дата: 13-10-2018, 12:23 / Просмотров: 98

Ора-сирада газеталар у билан интервьюларни чоп этди, бироқ давлат газеталари унинг номини тилга олгани йўқ.
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев охирги 25 йил ичида илк бор АҚШга борди. Ташриф сабаби – гастроль концерт .
 
70 ёшдан ўтган устоз санъаткор 13-14 октябрь кунлари Нью-Йоркдаги “Master theater”да концерт беради.
 
“Master theater” Нью-Йоркдаги энг муҳташам концерт залларидан бири бўлиб, бугунгача бу ерда Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева яккахон концерт дастурларини тақдим этган.
 
Шерали Жўраев Ўзбекистонда энг узоқ тақиқда бўлган санъаткор саналади. Хонанда 90-йиллар бошларида тақиққа тушгач, уни на ТВда кўрсатишди, на радиода қўшиқлари янгради. Ора-сирада газеталар у билан интервьюларни чоп этди, бироқ давлат газеталари унинг номини тилга олгани йўқ.
 
2016 йил Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлганидан сўнг, Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров каби Шерали Жўраевга қўйилган тақиқ ҳам олиб ташланди. Қўшиқлари радио ва ТВда берила бошлади. Бу орада Шерали Жўраев “Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини ҳам тақдим этди.
 
Шерали Жўраевнинг АҚШга боришига шубҳа билан қараганлар талайгина. Шу боис хонанда АҚШ элчихонасидан виза олган куниёқ ижтимоий тармоқлар орқали АҚШга боришини маълум қилди. 
скачать dle 12.1