ФОТО: Тошкент бедарвоза? “Учар Matiz”ни ЙҲХБдагилар кўрмаяптими?


Автор: Sevara / Дата: 13-10-2018, 12:22 / Просмотров: 219

Оқибатда эса ғилдираклар кузов остида эмас, балки ундан ярим метр нарида айланяпти.
Тошкент кўчаларида ҳаракатланаётган ғаройиб Matiz автомобилининг суратлари ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалмоқда.
 
Суратдан кўриниб турибдики, автомобиль эгаси машинанинг техник имкониятларига ўзгартириш киритиб, унинг ғилдиракларини тутиб турувчи метални узайтириб, автомобиль кузовидан ташқарига чиқарган. Оқибатда эса ғилдираклар кузов остида эмас, балки ундан ярим метр нарида айланяпти. Бу эса кўплаб ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдираётгани аниқ. Қолаверса, бу ҳайдовчи учун ҳам хавфли.


 
Хўш, автомобилнинг техник имкониятларига бу даражада катта ўзгартириш киритиш мумкинми? ЙҲХБ бунга нима дейди? Жавобни кутиб қоламиз. скачать dle 12.1