“Реал”нинг ҳафсаласи пир бўлди. Клуб Роналду-Майорга можаросига аралашди


Автор: Sevara / Дата: 13-10-2018, 12:21 / Просмотров: 135

Клуб Португалиянинг “Correio da Manhã” газетасини судга берди.
Мадриднинг “Реал” жамоаси Португалиянинг “Correio da Manhã” газетаси устидан судга шикоят киритди.
 
Таъкидлаш жоизки, мазкур газета аввалроқ Роналду-Майорга можаросига оид мақола эълон қилган эди. Мақолада Криштиану Роналду айнан “қироллик клуби”нинг талаби билан Кэтрин Майоргага 375 минг доллар миқдорида пул тўлагани ҳақида маълумот берилганди.
 
“Эълон қилинган мақолада ёлғон маълумотлар мавжуд. Бу эса клуб обрўсига жиддий путур етказади. Криштиану Роналду билан содир бўлган воқеага “Реал”нинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шу боис, бу масалада клуб қандайдир чора қўллаши мумкин эмас.
 
“Реал” газетадан ушбу мақола юзасидан раддия беришни талаб қилади”, дейилади “Реал” расмий сайтидаги баёнотда.
 
Маълумот учун, Роналду унга қарши очилган жиноий иш ортида “Реал” ва унинг президенти Флорентино Перес тургани ҳақида тахмин қилганди, кейинроқ эса футболчи  сўроқ қилиш учун АҚШга чақирилилиши мумкинлиги айтилганди.скачать dle 12.1