Роналду терма жамоага чақирилмади. Бунинг сабаби…


Автор: Sevara / Дата: 5-10-2018, 18:20 / Просмотров: 500

У Португалия термаси тарихидаги энг кўп гол урган футболчи саналади.
Португалия терма жамоаси сардори ва “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду терма жамоанинг октябрь ойидаги ўйинларига чақирилмади. Бу ҳақда “Associated Press” хабар бермоқда.
 
Шундай қилиб, тажрибали футболчи Миллатлар лигаси доирасидаги Польша ва Италия ҳамда Шотландия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этмайди.
 
Мазкур қарор АҚШда Роналдуга қарши жиноий иш очилганидан сўнг қабул қилинган.
 
“Роналду кейинги бир ёки икки ой давомида биз билан бўлмайди. У ҳозир терма жамоа ўйнайдиган ҳолатда эмас. У ҳозир бошқа масалаларни ҳал қилиб олиши лозим”, дея вазиятга изоҳ берган Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш.
 
Маълумот учун, Криштиану Роналду терма жамоа сафида 154 та ўйинда иштирок этиб, 85 та гол киритишнинг уддасидан чиққан.
 
Аввалроқ, АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри полицияси зўрлаш жинояти бўйича футболчига иш очгани ҳақида хабар берган эдик.
скачать dle 12.1