Ўзбекистонда яна бир соҳага инновация жорий қилинади


Автор: Sevara / Дата: 5-10-2018, 18:17 / Просмотров: 39

ФВВ ишлаб чиққан қарор лойиҳаси фуқароларнинг кундалик ҳаёти учун муҳим маълумотларнинг ишончлилигини таъминлашга қаратилган.
Ўзбекстон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 2019-2025 йилларда Гидрометеорология хизматини инновацион ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқди. Қарор Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди.
 
Лойиҳа қуйидагиларни назарда тутади:
 

  • кузатув тизимини автоматлашиш орқали гидрометорологик кузатув ва атроф муҳитнинг ифлосланиши мониторингини модернизация қилиш;
 
  • Метеорологик, гидрометеорологик, агрометеорологик, иқлимий, авиаметеорологик ускуналарни кучайтириш ва хавфли гидрометеорологик ҳодисаларни сезувчи тизимларнинг имкониятларини ошириш;
 
  • аҳоли ва об-ҳавога алоқадор соҳалар учун ахборотларни қайта ишлаш;
 
  • башорат ва мониторинг қилишни такомиллаштириш бўйича инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;
 
  • кадрларнинг профессионал тайёргарлик даражасини ошириш;
 
  • минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.
 
Гидрометеорологик хавфли ҳодисалар – сел, тошқин ва қурғоқчиликдан эрта огоҳлантириш тизимини масофадан зондлаб текшириш асосида ривожлантириш режалаштирилган. Бу усул давлат органлари, иқтисодиётнинг об-ҳавога боғлиқ соҳалари ва аҳолини олдиндан огоҳлантириш имконини беради.скачать dle 12.1