Жума куни бизни қандай об-ҳаво кутиб турибди?


Автор: Sevara / Дата: 4-10-2018, 19:47 / Просмотров: 193

Эртага республикада кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди.
Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 5 октябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+15, кундузи +28...+30 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +27...+32 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.
 
Қамчиқ довонида кечаси +8...+13, кундузи эса +15...+20 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси +8...+13, кундузи +18...+23 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ҳаво бироз булутли бўлади.скачать dle 12.1