Зидан МЮни бошқарса, собиқ жамоадоши нима қилишини айтди


Автор: Sevara / Дата: 4-10-2018, 09:34 / Просмотров: 63

У Зайниддин Зиданнинг “Манчестер Юнайтед” бошқарувига келишига ишонмаяпти.
Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Кристоф Дюгарри “Реал”нинг собиқ бош мураббийи Зайниддин Зидан “Манчестер Юнайтед” клубига мураббий бўлишига ишонмаяпти.
 
“Агар Зидан “Манчестер Юнайтед” клуби бошқарувига келса, битта эмас, иккита каламушни ейман. Бу миш-мишга ишонмайман. Нега энди Зидан Моуриньо ўрнини эгаллаши керак? Зайниддин таътилда, Моуриньо ўз ишини қиляпти, ўзи эплаяпти. Зидан Манчестерга бормайди” деган собиқ футболчи.
 
Маълумот учун, “Бордо”, “Милан”, “Барселона” ва “Марсел” жамоаларида тўп сурган Кристоф Дюгарри Зидан билан биргаликда Франция термасида 1998 йил жаҳон ва 2000 йил Европа чемпионлигини қўлга киритган.
 
Аввалроқ, Зайниддин Зидан “қизил иблислар” бошқарувига келиш эҳтимолини инкор қилгани ҳақида хабар берган эдик.скачать dle 12.1