Гулнора Каримованинг қизи холаси билан қандай муносабатда?


Автор: Sevara / Дата: 4-10-2018, 09:33 / Просмотров: 166

У ижтимоий тармоқларнинг имкониятидан фойдаланган ҳолда ўзига келиб тушаётган саволларга ҳам жавоб беряпти.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қизлари Гулнора ва Лола Каримованинг муносабатлари доим ОАВ эътибор марказида бўлиб келган.
 
Айни вақтда Каримовлар оиласининг яна бир вакиласи, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова ҳар қачонгидан ҳам диққатда турган шахс сифатида қолмоқда. Имон ижтимоий тармоқларда фаол. Бу унга ОАВга чиқиш имконини туғдиряпти.
 
У ижтимоий тармоқларнинг имкониятидан фойдаланган ҳолда ўзига келиб тушаётган саволларга ҳам жавоб беряпти.
 
Унга ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири холангиз Лола Каримова-Тилляева билан алоқаларингиз борми, деб савол берган. Имон Каримова эса бу саволга ёзма мурожаат ҳам қилмай, шунчаки, қўлини силтаб турган смайлик билан жавоб қайтарган.
 
Тахминимизча, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляеванинг опаси Гулнора Каримова ва унинг қизи Имон Каримова билан алоқалари яхши эмас.
 
Дарвоқе, 2017 йилнинг 31 август куни Имон Каримова Тошкентдаги Ислом Каримов ҳайкали очилиш маросимида иштирок этиб, холаси билан бобоси ҳайкали пойига гул қўйганди. скачать dle 12.1