2 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг


Автор: Sevara / Дата: 2-10-2018, 09:05 / Просмотров: 94

Куз фаслининг иккинчи ойи ҳам бошланди.
Эртага, 2 октябрь куни республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг. Гидрометеорология хизмати маркази сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
 
Демак, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+14, кундузи +27...+29 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлади. 10-15 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +27...+32 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, бироз булутли бўлади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +8...+13, кундузи эса +14...+19 даража бўлиб, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.скачать dle 12.1