Роналду ўйинида трансформация, Пёнтекда эса дубл


Автор: Sevara / Дата: 2-10-2018, 09:04 / Просмотров: 100

Италия чемпионатининг 7-тури эсда қоларли воқеаларга бой бўлди.
29-30 сентябрь кунлари Италия чемпионатининг навбатдаги 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
 
Турнинг марказий ўйини чемпионлик учун курашаётган “Ювентус” ва “Наполи” ўртасида кечди.
 
Ўйин 3:1 ҳисобида мезонларнинг ғалабаси билан якунланди. Жамоа етакчиси Криштиану Роналду ўйинда иккита голга ассистенлик қилди. Шу тариқа футболчи Италия “А” сериясида мавсум бошидан бери энг кўп, 4 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Роналду 3 та гол киритишга ҳам муваффақ бўлган.
 
Эндиликда Роналду ўзи гол уришдан кўра жамоадошларига голли вазиятларни яратиб беришда фаол бўлмоқда. Буни Криштиану ўйинидаги ўзига хос трансформация, дейиш мумкин.
 
Яна бир марказий баҳсда 3:1 ҳисоби қайд этилди. Рим дербисида “Рома” “Лацио” билан беллашди ҳамда ғалаба қозонди.
 
“Янги Левандовски” деб аталаётган Пёнтек бўлса ўз дубли билан “Женоа”га ғалаба тақдим этди. Унинг ҳисобида 8 та гол бор ва тўпурарлар баҳсида якка пешқадам бўлиб турибди.
 
Италия чемпионати 7-турининг барча натижалари
 
“Рома” – “Лацио” 3:1 (1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 45 Пеллегрини, 1:1 – 67 Иммобиле, 2:1 – 71 Коларов, 3:1 – 86 Фасио.
 
“Ювентус” – “Наполи” 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 10 Мертенс, 1:1 – 26 Манджукич, 2:1 – 49 Манджукич, 3:1 – 76 Бонуччи.
 
“Интер” – “Кальяри” 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 12 Мартинес, 2:0 – 89 Политано.
 
“Болонья” – “Удинезе” 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 32 Пуссетто, 1:1 – 42 Сантандер, 2:1 – 82 Орсолини.
 
“Фрозиноне” – “Женоа” 1:2 (1:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 33 Пёнтек, 0:2 – 36 Пёнтек, 1:2 – 41, пенальти Чиано.
 
“Фиорентина” – “Аталанта” 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 62, пенальти Верету, 2:0 – 90 Бираги.
 
“Кьево” – “Торино” 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 88 Дзадза.
 
“Парма” – “Эмполи” 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 33 Жервиньо.
 
“Сассуоло” – “Милан” 1:4 (0:1, 1:3)
Голлар: 0:1 – 39 Кессиэ, 0:2 – 50 Сусо, 0:3 – 60 Кастильехо, 1:3 – 68 Журичич, 1:4 – 90 Сусо.
 
Бугун, 1 октябрь куни эса турнинг охирги ўйини “Сампдория” ва СПАЛ ўртасида бўлиб ўтади.
скачать dle 12.1