Македонияда мамлакат номи масаласида референдум бўлиб ўтди


Автор: Sevara / Дата: 1-10-2018, 11:57 / Просмотров: 91

Македония Ҳукумати ЕИ ва НАТОга аъзо бўлиш учун мамлакат номини ўзгартиришга ҳаракат қиляпти.
Кеча, 30 сентябрь куни Македонияда мамлакат номини ўзгантириш бўйича тарихий референдум бўлиб ўтди. Унда Ҳукумат учун муаммоли натижа қайд этилди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар бермоқда.
 
Фуқароларга Греция билан келишувга кўра, мамлакат номини Шимолий Македония деб номлашга розиликлари сўралганди. Аммо унда барча аҳолининг 34,7 фоизи ёки 623 минг одам иштирок этди. Бу кўрсаткич референдумни қонуний деб ҳисоблашга етарли эмас. Негаки, овоз берувчилар сони сайлаш ҳуқуқига эга аҳолининг 50 фоизига етиши керак.
 
Македония Ҳукумати Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлиш учун мамлакат номини ўзгартиришга ҳаракат қиляпти.
 
Мамлакат Бош вазири Зоран Заев овоз берувчилар етарли бўлмаганига қарамай референдумни қонуний деб ҳисоблашини ва бу қарор мамлакатнинг Ғарб билан яқинлашуви учун муҳимлигини айтиб ўтган.
 
“Греция билан бундан яхши келишув бўлмаган, бундан кейин ҳам бўлмайди, мамлакатимизнинг ЕИг қўшилишдан бошқа муқобили йўқ. Референдум қарор қилишга тайёрларни аниқлайди”, деган Зоран ЗАев.
 
Овоз берганларнинг 91,49 фоизи келишувга розилик билдирган.
 
Эслатиб ўтамиз, Македония Парламенти ЕИ ва НАТОга аъзо бўлиш учун мамлакат президенти Жорж Иванов ва кўпчилик аҳолининг норозилигига қарамасдан давлатни Шимолий Македония деб номлаш ҳақидаги келишувни ратификация қилганди.скачать dle 12.1